Қайднома

Қидирув

Ла-лига: «Барселона» «Камп-Ноу»да «Осасуна»ни янчиб ташлади

Ла-лига: «Барселона» «Камп-Ноу»да «Осасуна»ни янчиб ташлади

  27.04.2017 00:22
  0
  568
Ла-лига: «Барселона» «Камп-Ноу»да «Осасуна»ни янчиб ташлади

Испания чемпионати 34-тури доирасидаги «Камп-Ноу»да кечган «Барселона»-«Осасуна» учрашуви мезбонларнинг йирик ғалабаси билан тугади.

Биринчи бўлимда иккита тўп киритилди – 12-дақиқада Лионель Месси майдон марказида тўпни рақиблардан олиб қўйди ва индивидуал маҳорати эвазига ҳисобни очди.

30-дақиқада Иван Ракитич тўпни жарима майдончаси ичида турган Андре Гомесга жуда қулай тарзда етказиб берди. Гомес зарбада янглишмади, 2:0.

Бундан ташқари яна бир-қанча вазиятлар бўлишига қарамай бўлим шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлим эса голларга бой бўлди.

Дастлаб 48-дақиқада Роберто Торрес ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.

Бу ҳисобдаги бу фарқ кўп сақланиб турмади. Аниқроғи, 9 дақиқа ўтар-ўтмас Андре Гомес дублини расмийлаштирди. 61-дақиқада Лионель Месси ҳам ўз номини таблога иккинчи бора ёздириб қўйди.

Уч дақиқадан кейин Пако Алькасер ҳисобни 5:1 кўринишига келтирди. 67-дақиқада эса «Осасуна» дарвозаси томон пенальти белгиланди. Нуқтага яқинлашган Хавьер Маскерано ўзининг «Барселона» сафидаги биринчи голини нишонлади.

Бу ҳали ҳаммаси эмасди. 86-дақиқада Пако Алькасер ҳам дублга эришиб ҳисобни 7:1га етказди.

Шу тариқа «Барселона» навбатдаги уч очкони ўз ҳисобига қўшиб қўйди.

«Барселона»«Осасуна»-7:1 (2:0)

26 апрель, «Камп Ноу»

Голлар:1:0 – 12 Месси, 2:0 – 30 Андре Гомеш, 2:1 – 48 Торрес, 3:1 – 57 Андре Гомеш, 4:1 – 61 Месси, 5:1 – 64 Пако Алькасер, 6:1 – 67, пенальти Маскерано, 7:1 – 86 Пако Алькасер.

«Барселона»: тер Стеген, Маскерано, Динь, Пике, Ракитич, Денис Суарес, Бускетс, Туран, Андре Гомеш, Пако Алькасер, Месси (Аленья, 63).

«Осасуна»: Сиригу, Мондрагон, Фуэнтес, Буньюэль, Санхурхо, Мерида (Чаушич, 79), Тьенса, Ромеро (Олавиде, 72), Торрес, де ла Куэвас, Леон (Кодро, 73).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz