Қайднома

Қидирув

Рўзиқул Бердиев – 2016 йилнинг энг яхши мураббийи, Одил Аҳмедов – энг яхши футболчи

Рўзиқул Бердиев – 2016 йилнинг энг яхши мураббийи, Одил Аҳмедов – энг яхши футболчи

  28.04.2017 16:53
  0
  555
Рўзиқул Бердиев – 2016 йилнинг энг яхши мураббийи, Одил Аҳмедов – энг яхши футболчи

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Ўзбекистондаги ОАВ вакиллари орасида ўтказилган сўровномага кўра мамлакатнинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори ўтказилган сўров натижаларига кўра энг яқин таъқибчилари – Қатарнинг “Ас-Сайлия” клубида тўп сураётган Темурхўжа Абдухолиқов ҳамда Москванинг “Локомотив” клуби ҳимоячиси Виталий Денисовни ортда қолдирди.

Қайд этиш керакки, Одил Аҳмедов бешинчи марта Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилди. Бунгача ярим ҳимоячи 2009, 2011, 2014 ва 2015 йилларда Ўзбекистонда йил футболчиси бўлганди.

ОАВ вакиллари овозига кўра Ўзбекистоннинг энг яхши футболчилари кучли учлиги:

1.  Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой) – 33 очко

2.  Темурхўжа Абдухолиқов (“Ас-Сайлия”, Қатар) – 22 очко

3.  Виталий Денисов (“Локомотив” Москва, Россия) – 16 очко

Футболчи

I

II

III

Жами

1.

Одил Аҳмедов

8+1

2

1

33

2. 

Темурхўжа Абдухолиқов

3

3+1

5

22

3. 

Виталий Денисов

1

5

2+1

16

4. 

Александр Гейнрих

2

1

2

10

5. 

Элдор Шомуродов

 

3

1

7

6–7.

Сардор Мирзаев

1

 

 

3

6–7.

Сардор Рашидов

 

1

1

3

8. 

Жалолиддин Машарипов

 

1

 

2

9–11.

Шоҳруз Норхонов

 

 

1

1

9–11.

Илҳом Юнусов

 

 

1

1

9–11.

Фозил Мусаев

 

 

1

1

2016 йилнинг энг яхши мураббийи сўровномасида Қаршининг “Насаф” футбол клуби устози Рўзиқул Бердиев ғолиб бўлди. “Локомотив” билан Ўзбекистон чемпиони ва  мамлакат Кубоги соҳибига айланган Андрей Микляев иккинчи ўринни, Ўзбекистон U-19 термаси билан Осиё чемпионатида иштирок этиб, чорак финалга қадар етиб борган Жасур Абдураимов учинчи ўринни эгаллади.

1. Рўзиқул Бердиев (“Насаф”) – 32 очко

2. Андрей Микляев (“Локомотив” Тошкент) – 23 очко

3. Жасур Абдураимов (Ўзбекистон U-19) – 13 очко

Мураббий

I

II

III

Жами

1.

Рўзиқул Бердиев

6

5

3+1

32

2. 

Андрей Микляев

6+1

 

2

23

3. 

Жасур Абдураимов

2

2

3

13

4.

Жамшид Саидов

 

3

1

7

5–6.

Сергей Лушчан

 

2

1

5

5–6.

Самвел Бабаян

 

1+1

1

5

7–9.

Рустам Мирсодиқов

 

 

2

2

7–9.

Илҳом Мўминжонов

 

1

 

2

7–9.

Ҳамид Актамов

 

1

 

2

10–13.

Мирко Еличич

1

 

 

1

10–13.

Илҳом Шарипов

 

 

1

1

10–13.

Жаъфар Ирисметов

 

 

1

1

10–13.

Даврон Файзиев

 

 

1

1


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz