Қайднома

Қидирув

Рақибни алдаб ўтиш бўйича кучли бешлик статистикаси (фотогалерея)

Рақибни алдаб ўтиш бўйича кучли бешлик статистикаси (фотогалерея)

  30.04.2017 00:12
  0
  1002
Рақибни алдаб ўтиш бўйича кучли бешлик статистикаси (фотогалерея)

Жаҳон футболи бир-биридан чаққон дриблинг усталарини оммага танитган. Пеле бошлаб берган ишни Неймар давом эттирмоқда. Диего Марадона рақибларини қандай алдаб ўтган бўлса, Лионель Месси ҳам ундан асло қолишмайди. Умуман, бугунги кунда Европа қитъасида бу ишни қойиллатадиганлар бисёр. Soccer.ru тақдим этган фотожамланма кучли бешлик чемпионатларидаги энг кучли дриблингчиларга аталди. Улар орасида нотаниш номларга кўзингиз тушса, асло ажабланманг. Зеро, улар рақибни алдаб ўтиш ҳадисини олишган.

Англия

Биринчи навбатда Эден Азарни кўз олдингизга келтиришингиз аниқ. Аммо туманли ўлкада муваффақиятли дриблинг борасидаги етакчи мутлақо бошқа футболчи.

1. Адама Траоре («Мидлсбро») - бир ўйинда ўртача 5,2та муваффақиятли финт.

2. Эден Азар («Челси») - 4,6та.

3. Вилфрид Заха («Кристал Пэлас») - 4,2та.

Муваффақиятли алдаб ўтиш рекорди: Азар (119).

Муваффақиятсиз алдаб ўтиш рекорди: Заха (83).

Испания

Бу ерда ҳаммаси аён. Албатта, биринчи ўрин Неймарники. Унинг кўрсаткичлари таҳсинга сазовор.

1. Неймар («Барселона») - бир ўйинда ўртача 5,4та муваффақиятли финт.

2. Лионель Месси («Барселона») - 3,3та.

3. Меҳди Карсела-Гонсалес («Гранада») - 3та...

22. Криштиану Роналду («Реал») - 0,7та.

Муваффақиятли алдаб ўтиш рекорди: Неймар (125).

Муваффақиятсиз алдаб ўтиш рекорди: Неймар (74).

Франция

Лига 1 ёш, иқтидорли ва чаққон футболчиларга бой. Азар шу ерда етишиб чиққан, аввалроқ Роналдиньо тўп сурган. Ҳозирда эса етакчилик кўпчиликка таниш бўлмаган футболчига тегишли.

1. Аллен Сен-Максимен («Бастия») - бир ўйинда ўртача 4,7та муваффақиятли финт.

2. Амин Харит («Нант») - 3,1та.

3. Оскар Трехо («Тулуза») - 3та.

Муваффақиятли алдаб ўтиш рекорди: Максимен (127).

Муваффақиятсиз алдаб ўтиш рекорди: Товен («Марсель», 66).

Италия

«А» серияда ҳаммаси аввалгидек: мудофаа чизиғи мустаҳкам. Аммо ўта чайир ҳимоячиларни ҳам алдаб ўтадиганлар топилмоқда. Кучли учликдаги икки нафарини биринчи уринишдаёқ топишингиз аниқ.

1. Фелипе Андерсон «Лацио» - бир ўйинда ўртача 3,4та муваффақиятли финт.

2.  Жакомо Бонавентура «Милан» - 3,2та.

3. Алехандро Гомес «Аталанта» - 3,1та.

Муваффақиятли алдаб ўтиш рекорди: Андерсон (93).

Муваффақиятсиз алдаб ўтиш рекорди: Андерсон (77).

Германия

Дарҳол «Бавария» вакилларини кутишга шошилманг. Чунки мюнхенликлар сафидаги фахрийлар дриблинг бобида ёшлардан ортда қолишмоқда.

1. Усмон Дембеле («Боруссия» Д.), Наби Кейта («Лейпциг») - бир ўйинда ўртача 3,1та муваффақиятли финт.

2. Дуглас Коста («Бавария») - 2,6та.

3. Тиаго Алькантара («Бавария»), Раффаэл («Боруссия» М), Керем Демирбай («Хоффенхайм»), Юлиан Брандт («Байер») - 2,3та.

Муваффақиятли алдаб ўтиш рекорди: Усмон Дембеле (72).

Муваффақиятсиз алдаб ўтиш рекорди: Костич («Гамбург», 78).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz