Қайднома

Қидирув

«Бавария» - Бундеслига-2017 чемпионига айланди

«Бавария» - Бундеслига-2017 чемпионига айланди

  29.04.2017 23:34
  0
  554
«Бавария» - Бундеслига-2017 чемпионига айланди

Германия чемпионатининг 35-туридан ўрин олган «Вольфсбург» – «Бавария» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 0:6 ҳисоби қайд этилиб мюнхенликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг 19–дақиқасида Алаба меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, 36 ва 45-дақиқаларда Роберт Левандовски икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди.

Ўйиннинг 66-дақиқасида Арьен Роббен ҳисобни янада оширган бўлса, 80-дақиқада Томас Мюллер жамоасининг бешинчи голини киритди. Ниҳоят, 85-дақиқада Киммих учрашувдаги сўнгги голга муаллифлик қилди.

Шу тариқа, "Бавария" чемпионат якунланишига қадар 3 тур қолганда муддатидан аввал Бундеслига чемпионига айланди.

Германия чемпионати,35-тур

Вольфсбург – Бавария 0:6 

Голлар: 0:1 – 19 Алаба, 0:2 – 36 Левандовски, 0:3 – 45 Левандовски, 0:4 – 66 Роббен, 0:5 – 80 Мюллер, 0:6 – 85 Киммих.

Вольфсбург – Кастельс, Родригес (Зегуин, 67), Кнохе, Хорн, Блашчиковски (Виейринья, 46), Базур, Луис Густаво, Арнольд, Дидави (Нтеп, 79), Герхардт, Гомес.

Бавария – Ульрайх, Мартинес, Хуммельс (Бернат, 68), Алаба, Роббен, Лам (Рафинья, 71), Киммих, Алькантара (Саншеш, 75), Коман, Мюллер, Левандовски.

Огоҳлантириш: Луис Густаво (19).

Четлатиш: Луис Густаво (78).


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz