Қайднома

Қидирув

Хавининг душмани «Барселона»ни бошқариши мумкин эди

Хавининг душмани «Барселона»ни бошқариши мумкин эди

  30.04.2017 15:24
  0
  752
Хавининг душмани «Барселона»ни бошқариши мумкин эди

“Барселона” собиқ ярим ҳимоячиси Хави “Тоттенхем” бош мураббийи Маурисио Почеттино ўртасидаги можаро ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, куни - кеча Хави “Манчестер Сити” мураббийи Хосеп Гвардиолага лондонлик ҳужумчи Деле Аллини сотиб олиши кераклигини айтганди. Шундан сўнг “Тоттенхэм” бош мураббийи Почеттино Хавини ҳазил тариқасида ўзининг душмани деб атади.

- Ўзимни ноқулай сезяпман. The Sun нашридаги интервью бу – уйдирма, айнан шу интервью Почеттинонинг реакциясига сабаб бўлди.

Менда умуман душман йўқ, ҳатто майдонда ҳам бўлмаган. Почеттино менга душман эмас. Биз у билан “Барселона” ва “Эспаньол”да тўп сурганимизда аввал ҳам кўп рўбаро келганмиз.

Душманим (кулади) “Тоттенхем”да яхши иш олиб бормоқда, бунинг натижасида кўп ҳурматга лойиқлигини исобтламоқда. Почеттинонинг “Тоттенхэм”да қўллаётган услуби бутун дунё футбол мухлислари томонидан яхши кутиб олинмоқда.

- “Эспаньол”даги тарихга қарамасдан , у “Барселона” мураббийи бўлиши мумкинми?

-Нега йўқ? Мен ўйлайманки бу муаммо эмас. “Эспаньол”нинг кўпчилик ўйинчи ва мураббийлари “Барселона”да фаолият олиб борган. Почеттино мураббий бўлиши мумкин.

У Премьер-Лигадаги энг кучли мураббийлардан бири. Маурисио “Барселона” бош мураббийлигига ажойиб даъвогар бўларди” – дейди Хави Goal.com нашрига берган интервьюсида.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz