Қайднома

Қидирув

«Қўқон-1912»­нинг қайд этаётган натижалари тасодиф эмас. Бунга исбот бор!

«Қўқон-1912»­нинг қайд этаётган натижалари тасодиф эмас. Бунга исбот бор!

  01.05.2017 13:35
  0
  1472
«Қўқон-1912»­нинг қайд этаётган натижалари тасодиф эмас. Бунга исбот бор!

Нўъмон Ҳасанов бош­қарувидаги «Қўқон-1912»­нинг жорий мавсумда қайд этаётган натижаларини энди ҳеч қанақасига тасодифга йўйиш мумкин эмас. Бу адолатга ҳам тўғри келмайди. Ахир водийликлар юқори кайфиятни бир маромда ушлаб, ғалабани ғалабага улашмоқда.

Эътибор беринг, камтариндек туюлган жамоа 1-турдаги мағлубиятдан сўнг кетма-кет 7та ўйинда камида 1 очко олди: 4та ғалаба ва 3та дуранг. Қисқаси, қўқонликлар ҳавас қиларли мағлубиятсиз серияга яраша айни пайт турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб туришибди. Мутлақо ҳақли равишда!

Нўъмон Ҳасанов жамоаси нав­батдаги турда «Шўртан» меҳмони бўлиб, ортга 3:2 кўринишидаги ғалаба билан қайтди. Эътиборли томони, бунгача «Пахтакор» ва «Локомотив» клублари Ғузорда «Шўртан» олдида ожиз қолганди. Бевосита ўйинга тўхталсак, қўқонликлар илк ҳужумдаёқ рақиб дарвозасини нишонга олишди. Аниқроғи, 4-дақиқада олдинги тур қаҳрамони Суҳроб Бердиев ўзини кўрсатиб, жорий чемпионат ҳисобидан урган  голлари сонини 4тага етказиб қўйди. Шундан сўнг ўз майдонида ҳар қандай рақибга дарс бера олишини исботлашга улгурган «Шўртан» дарҳол вазиятни ўнглаш ҳаракатини бошлади ва 22-дақиқада пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Бу вазиятда сербиялик Дарко Гожкович қоидага хилоф ҳаракатланди. 11 мертли нуқтага яқинлашган Элдор Бойматов эса зарба беришда хато қилмади - 1:1. Кейинги дақиқалар меҳмонлар ташаббуси остида ўтди ва улар танаффусга қадар ҳисобни 3:1 кўринишига келтиришди. Аввалига Филип Райевац индивидуал маҳоратини намойиш этганча бир неча рақибларни ортда қолдириб, дарвозабонни ҳам «мулзам» қилди. Биринчи бўлим якунлаши арафасида эса Жавоҳир Сиддиқов дарвозабон хатосидан унумли фойдаланди.

Танаффусдан кейин Ихтиёр Каримов шогирдлари воқеалар ривожини анча ўзгартиришди, гарчи қўқонликлар ҳам фаолликни пасайтирмаган бўлсаларда. Ўйиндаги охирги гол 76-дақиқада Отабек Нарзуллаев томонидан урилди. У  чамаси 22-23 метрлардан ажойиб зарба йўллади. Мезбонлар шундан сўнг мағлубиятдан қутулиб қолиш мақсадида янада важоҳат билан олдинга талпиндилар. Аммо ҳисобни бошқа ўзгартиролмадилар.

«ШЎРТАН» - «ҚЎҚОН-1912» - 2:3 (1:3)

29 апрель. Ғузор. 3517 томошабин.

Ҳакамлар: Ҳ.Рўзиев (Тошкент)-8,5; О.Абдувасилов (Тошкент)-8,6; С.Шоюсупов (Тошкент)-8,6; Р.Лутфулин (Тошкент)-9,0.

Голлар: Э.Бойматов (22-пен.), О.Нарзуллаев (76) - С.Бердиев (4), Ф.Райевац (33), Ж.Сиддиқов (45+1).

«Шўртан»: 1. Э.Тожибоев, 3. А.Ғуломхўжаев (17. Ғ.Раҳмонов, 46), 4. Ж.Отақулов, 7. О.Каримов, 11. З.Полвонов, 14. У.Эшмуродов, 15. О.Жўрабоев, 18. Э.Бойматов, 19. М.Муродов (29. Қ.Нурметов, 46), 27. С.Собирхўжаев, 77. О.Нарзуллаев.

«Қўқон-1912»: 13. Н.Рибкин, 4. Б.Акрамов, 5. Ж.Кимсанов, 9. Н.Отақўзиев (97. О.Рустамов, 61), 10. Ж.Сиддиқов, 19. С.Бердиев, 23. А.Мерзляков, 24. И.Раҳимов, 55. Д.Гожкович (7. Ж.Ҳасанов, 66), 77. М.Холмуҳаммедов, 99. Ф.Райевац (11. А.Сидоров, 81).

Огоҳлантиришлар: О.Жўрабоев (57) - Д.Гожкович (21).

Энг яхши ўйинчилар: З.Полвонов - Ж.Сиддиқов.

Назоратчи: Д.Роман (Тошкент).

Комиссар: Б.Маметов.

Ўйиндан кейинги фикрлар:

Нўъмон Ҳасанов («Қўқон-1912» бош мураббийи): - Чиройли ўйин. Биз биринчи бўлимда ташаббус кўрсатдик, танаффусдан кейин эса «Шўртан» яхши ўйнаб, қатор вазиятлар яратди. Жамоамиз 7та турдан буён мағлубиятга учрамаяпти ва бунинг учун шогирдларимга алоҳида раҳмат айтсам, арзийди. Шунингдек, бизни ҳар доим қўллаб-қувватлаб келаётган мухлислардан ҳам бағоят миннатдорман. Чиройли ўйинлар орқали ишқибозларни стадионга қайтаришни асосий мақсад сифатида белгилагандик. Ўйлайманки, бу вазифани имкон қадар бажаряпмиз. Ҳарқалай, Қўқондаги ўйинлар чоғи стадион мухлислар билан лиқ тўлмоқда. Бугун рақибнинг Игорь Таран хизматига таянолмагани ҳам  фойдамизга ишлади, менимча. Чунки у кучли ҳужумчи саналади. Умумий олганда, ғузорликларнинг иккинчи бўлимда кўрсатган ўйинлари таҳсинга сазовор. Ўзим ҳам вақтида «Шўртан» сафида тўп сурганман ва бу жамоага кейинги ўйинларда омад тилайман.

Ихтиёр Каримов («Шўртан» бош мураббийи в.б.): - Бугун жамоамиз икки бўлимда турлича футбол кўрсатди. Биринчи 45 дақиқаликдаги ҳаракатлар учун барча мухлислардан узр сўрайман. Иккинчисида эса ўзимизга ўхшадик. Бироқ вазиятлардан фойдаланишда озгина ақл ва совуққонлик етишмади. Игорь Тараннинг йўқлиги ҳам билинди. У аввалги ўйиндан кейин жароҳатланди ва ҳозир оёғи гипсда. Начора, энди кейинги учрашувлар ҳақида бош қотиришимиз керак.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz