Қайднома

Қидирув

«Атлетико» Гризманни жамоада сақлаб қолишнинг йўлини топди

«Атлетико» Гризманни жамоада сақлаб қолишнинг йўлини топди

  01.05.2017 21:37
  0
  506
«Атлетико» Гризманни жамоада сақлаб қолишнинг йўлини топди

«Атлетико» Англиянинг икки Манчестер  клублари ва «Реал» қизиқиш билдираётган Антуан Гризманни жамоада олиб қолиш йўлини топди,  дея хабар бермоқда The Times.

Манбага кўра, мадридликлар футболчига йилига 12 миллион евро миқдорида маошга эга янги шартнома таклиф қилиш ниятида. Франциялик 26 ёшли футболчи амалдаги шартномасига биноан Мадридда йилига тахминан 8 млн евро маош олади.

Гризманнинг маоши оширилса, у жамоадаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади. Ҳужумчининг шартномасини бекор қилиш бўйича товон пули 100 миллион еврога етказиб қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Атлетико» Гризманнга йилига 10 млн евро маош таклиф қилаётгани хабар берилганди.

Жорий мавсумда Гризманн Испания чемпионатида 33 учрашувда майдонга тушиб, 16 гол ва 7та голли узатмани амалга оширган.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz