Қайднома

Қидирув

Спаллетти мавсум якунлангач, «Интер» бошқарувини қўлга олади

Спаллетти мавсум якунлангач, «Интер» бошқарувини қўлга олади

  03.05.2017 05:49
  0
  435
Спаллетти мавсум якунлангач, «Интер» бошқарувини қўлга олади

«Рома» устози Лучано Спаллетти мавсум якунлангач, «Интер» бошқарувини қўлга олиши мумкин. Хабарларга кўра, мураббий «Рома» раҳбарияти билан бу масалада маслаҳатлашишга ҳам улгурган.

Аслида «Интер» бош мураббийи лавозимига асосий номзод сифатида Диего Симеоне кўрсатилаётганди. Лекин «Атлетико» устозининг ҳали бир тўхтамга келмагани Италия клуби раҳбарларини ўйлантириб қўйган, шекилли.

Хуллас, Симеоне охир-оқибат, миланликлар таклифини қабул қилмаса, улар айнан Лучано Спаллеттига юзлансалар керак. Маълумот учун айтиш керак, Спаллетти ва «Рома» ўртасидаги шартнома муддати жорий мавсум охирида якунланади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz