Қайднома

Қидирув

«Монако» - «Ювентус»: турли услублар жанги. Таркиблар маълум

«Монако» - «Ювентус»: турли услублар жанги. Таркиблар маълум

  03.05.2017 23:16
  0
  515
«Монако» - «Ювентус»: турли услублар жанги. Таркиблар маълум

Бироздан сўнг чемпионалари лигасининг иккинчи ярим финал илк ўйинини томоша қиламиз.

“Реал” “Атлетико”ни Роналдунинг хет-триги эвазига йирик ҳисобда енгди ва финалга чиқиш учун катта қадам ташлади. Бугун эса нуфузли турнирнинг иккинчи ярим финал баҳси доирасида “Монако” ўз уйида “Ювентус”ни қабул қилади. Икки йил муқаддам туринликлар “Монако”ни Чемпионлар Лигасидан чиқариб юборишган ва эҳтимол бу ҳол такрорланиши мумкин.

Европанинг энг уюшган ва тартибли жамоаси ёрқин ва ҳужумкор жамоага қарши.

Кўпчилик “Юве”ни сўзсиз фаворит дея баҳоламоқда, аммо айтиб ўтиш лозимки уларни осонгина сайр кутиб тургани йўқ. “Монако” ҳеч қандай босим сезмаябди ва финалда ўйнаш учун бор кучини сарф этади.

Ўтган босқичда туринликлар “Барселона”ни енган бўлса, Буффон MSN триосидан битта ҳам гол ўтказмади. “Монако” эса бу йўлда “Боруссия”ни ортда қолдирди.

“Ювентус” умуман бошқа фалсафага эга ва ҳимоя чизиғи жуда мустаҳкам. Аллегри жамоаси эса сифатли ва самарали ҳимояланишни билишади. Таркибида Мбаппе, Фалькао, Бернарду Сильва ва бошқа қувноқ таркибга эга “Монако” шу ҳимояни синовдан ўтказади.
Ўйин 23:45 да старт олади. Бош ҳакам Антонио Матеу Лаос.

Таркиблар билан танинг:

"Монако" - "Ювентус"
"Монако":
 Субашич, Дирар, Глик, Жемерсон, Менди, Фабиньо, Бакайоко, Сильва, Лемар, Фалькао, Мбаппе.
"Ювентус": Буффон, Барцальи, Бонуччи, Кьеллини, Дани Алвес, Пьянич, Маркизио, Алекс Сандро, Дибала, Манжукич, Игуаин.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz