Қайднома

Қидирув

«Интер» Доннаруммани сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда

«Интер» Доннаруммани сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда

  04.05.2017 16:37
  0
  577
«Интер» Доннаруммани сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда

"Интер" раҳбарияти "Милан" дарвозабони Жанлуижи Доннаруммани сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Football Italia хабарига кўра, 18 ёшли футболчини "Интер"га унинг шахсий агенти Мино Райола тавсия этган.

Айтишларича, "Интер" вакиллари "Милан" раҳбарияти билан бу борада музокараларни бошлашган. Аммо "Милан" дарвозабонни сотган тақдирда ҳам, уни фақат бошқа чемпионат клубига қўйиб юбормоқчи.

Аслида "Милан"нинг ўзи Доннарумма билан ўртадаги шартнома муддатини узайтириш масаласида иш олиб бормоқда. Унинг ҳозирги келишуви 2018 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Клубнинг янги сармоядорлари Доннаруммага бир йиллик хизматлари учун 3,5 миллион евро миқдорида маош беришга тайёрлар. 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz