Қайднома

Қидирув

Der Spiegel нашри Роналдунинг айбдорлигини исботламоқчи

Der Spiegel нашри Роналдунинг айбдорлигини исботламоқчи

  04.05.2017 17:10
  0
  1107
Der Spiegel нашри Роналдунинг айбдорлигини исботламоқчи

Der Spiegel нашри «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду 2010 йилнинг январида зўрлаш айбловидан қутулиш учун 375 минг евро тўлагани ҳақида далилга эга эканлигини баён этди.

Бунинг исботи сифатида португалиялик футболчи ва унинг маслаҳатчиси Осорио де Кастро ўртасидаги ёзишмаларни чоп этди. Der Spiegel айнан товон пули ҳақидаги ёзишмалардан ташқари, Роналду имзоси қўйилган пул ўтказмаси ҳужжатини ҳам илова қилди:

- Воситачининг айтишича, қиз «шок» ҳолатида ва йиғлашдан тўхтамаяпти. Ҳозирча товон пули ҳақида гап йўқ, лекин кейинроқ пайдо бўлиши аниқ (де Кастро хабари).

- Яхши (Роналду жавоби).

- 950 минг долларе Кастро юборган SMS-хабар).

- Шунча сўрашяптими? (Роналду саволи).

- Бу биринчи талаб. Ҳозирча 660 минг евро сўрашяпти. Биз кўнмаймиз. Музокара давом этади»  (де Кастро жавоби).

- Жуда кўпми? (Роналду саволи).

- Ўйлашимча, ҳа. Бироз камроқ суммага кўндира олсак керак» (де Кастро жавоби).

- Камроқ бўлиши керак (Роналду кўрсатмаси).

- Биз 260 минг еврога келишдик. Шунингдек, воситачига ҳам ҳақ тўлашимиз керак. Пул ўтказишни расмийлаштирадиган ҳуқуқшуносларга ҳам. Биламан, бу катта сумма. Аммо вазиятдан чиқишнинг энг яхши йўли шу. Келишиш осон бўлмади (де Кастро хабари).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz