Қайднома

Қидирув

Замионамизнинг энг яхши мураббийи ким?

Замионамизнинг энг яхши мураббийи ким?

  05.05.2017 00:12
  1
  1739
Замионамизнинг энг яхши мураббийи ким?

Франциянинг L~Equipe нашри замонамизнинг энг яхши мураббийлари рўйхатини эълон қилди. Рейтингни тузишда нашрнинг 33 нафар журналисти овози инобатга олинди. Демак, сўров якунларига кўра, рўйхатнинг 1-поғонаси «Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиолага насиб қилди. Кейинги ўринларда  тегишлича  «Челси» устози Антонио Конте ва «Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне қайд этилди.

Энг яхши 10 нафар мураббий (L~Equipe талқини)

1. Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити»)

2. Антонио Конте («Челси»)

3. Диего Симеоне («Атлетико»)

4. Карло Анчелотти («Бавария»)

5. Жозе Моуриньо («Манчестер Юнайтед»)

6. Массимилиано Аллегри («Ювентус»)

7. Йоахим Лёв (Германия терма жамоаси)

8. Зайниддин Зидан («Реал»)

9. Леонарду Жардим («Монако»)

10. Юрген Клопп («Ливерпуль»)

Италиянинг Corriere dello Sport газетаси ҳам ўз талқинидаги энг яхши мураббийни аниқлади. Фарқли томони, итальянлар сўровида Европанинг етакчи 20та нашри журналистлари иштирок этишди. Эътиборлиси, бу рейтингнинг кучли учлиги италиялик мутахассислардан ортмади - Массимилиано Аллегри («Ювентус»), Антонио Конте («Челси») ва Карло Анчелотти («Бавария»). Шартга кўра, ҳар бир иштирокчи-журналист ўз талқинидаги энг кучли 10 нафар мураббийни тартиб рақами бўйича кўрсатди. Унда 1-ўринга қўйилган мураббий ҳисобига 10 балл ёзилди, 2-ўрин эгасига 9 балл ва ҳоказо. Умуман, овоз бериш жараёнида Corriere dello Sport, The Times, L~Equipe, Mediaset, Sky, Tuttosport, Rai Sport, Guerin Sportivo, La Repubblica, Corriere della Sera, Bild,  BeIN SPORTS нашрлари вакиллари иштирок этишди.

Энг яхши 10 нафар мураббий (Corriere dello Sport талқини)

1. Массимилиано Аллегри («Ювентус») - 167 балл

2. Антонио Конте («Челси») - 156 балл

3. Карло Анчелотти («Бавария») - 137 балл

4. Диего Симеоне («Атлетико») - 130 балл

5. Жозе Моуриньо («Манчестер Юнайтед») - 114 балл

6. Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити») - 108 балл

7. Леонарду Жардим («Монако») - 97 балл

8. Зайниддин Зидан («Реал») - 87 балл

9. Луис Энрике («Барселона») - 59 балл

10. Унаи Эмери («ПСЖ») - 45 балл


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Men uchun Zidan
05.05.2017 08:23

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz