Қайднома

Қидирув

Илҳом Мўминжонов: «Локомотив»дек жамоадан очко олиш - биз учун шараф»

Илҳом Мўминжонов: «Локомотив»дек жамоадан очко олиш - биз учун шараф»

  04.05.2017 21:53
  0
  545
Илҳом Мўминжонов: «Локомотив»дек жамоадан очко олиш - биз учун шараф»

"Навбаҳор" - "Локомотив" учрашувидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

- Учрашув оғир кечди. Машғулотларда стандарт вазиятлар устида кўп ишлагандик. Бугун биринчи голни айнан ўйлаган режаларимиз орқали урганимиздан жуда ҳам хурсандман. "Локомотив"дек жамоадан очко олиш - биз учун шараф.

Олти ўйиндан буён биттадан ортиқ гол ура олмаётгандик. Бугун бу нохуш анъанага чек қўйдик. Лекин, шу билан бирга иккита гол ҳам ўтказиб юбордик. Рақиб ҳимоядаги йўл қўйган қўпол хатоларимиздан сўнг гол урди.

Голлардан бирида дарвозабоннинг ҳам айби борлигини таъкидлашим зарур. Нима бўлган тақдирда ҳам йигитларга мағлубиятга учраётган вазиятдан чиқишгани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Қолаверса, бизни ажойиб тарзда тинмай қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман.

Таблодаги ҳисоб ўйинга мос бўлди дейиш мумкин. Ғалаба қозониш учун нима етишмади? Бирозгина омад биздан юз ўгирди, деб ўйлайман. Рақиб дарвозаси олдида кўплаб вазиятларни содир этдик.

Азиз Турғунбоевнинг ўйини илиқ таассуротлар қолдирди. У аста-секин асосий таркибдан жой олиб бормоқда. Турғунбоев келажаги порлоқ футболчилар сирасига киради.


Манба: www.pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz