Қайднома

Қидирув

"Реал" катта маблағни мукофотларга сарфлайди ва...

"Реал" катта маблағни мукофотларга сарфлайди ва...

  05.05.2017 08:34
  0
  875

«Реал» жамоаси раҳбарияти футболчиларга Испания чемпионати ва Чемпионлар лигасидаги ғолиблик учун 40 миллион евро миқдорида мукофот ажратишга тайёр.

Хабарга кўра, агар жамоа «олтин дубл»га эришса, 24 футболчи 1,5 миллион евродан, бош мураббий 2 миллион евро олишади, шунингдек, яна 2 миллион евро бошқа ёрдамчи мураббийларга бўлиб берилади. Қайд этиш керакки, агар «Реал» Чемпионлар лигасида ғолиб чиқса 75 миллион евро ишлаб олади (Мадридликлар жамоаси ҳозиргача 30 млн евро ишлаб олди. Агар яримфинал тўсиғидан ўтилса, бу миқдорга яна 7,5 млн евро қўшилади. Агар финалда ютқазилса, 11 млн евро, ғолиб чиқилса 15 млн евро. Телеҳуқуқларни сотишдан эса 20 млн евро даромад). Эслатиб ўтамиз, «Реал» сўнгги марта«олтин дубл»га 59 йил олдин – 1957/58 йилги мавсумда эришганди.

Айтганча, Мадриднинг "Реал" клуби мухлислари Искони апрель ойининг энг яхши футболчиси деб топишди. Бу ҳақида "қаймоқранглилар" расмий сайти хабар бермоқда. Ўтган ой давомида Иско 7та учрашувда майдонга тушиб, 4та гол урди ва 1та голга асистентлик қилди.


Манба: as.com, kun.uz, std.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz