Қайднома

Қидирув

Игуаин: «Биз муҳлисларимиз учун кураш олиб борамиз, улар бизни олға чорлайди»

Игуаин: «Биз муҳлисларимиз учун кураш олиб борамиз, улар бизни олға чорлайди»

  05.05.2017 21:20
  0
  550
Игуаин: «Биз муҳлисларимиз учун кураш олиб борамиз, улар бизни олға чорлайди»

Туриннинг “Ювентус” ҳужумчиси Гонсало Игуаин “Торино” билан учрашув олдидан матбуот билан суҳбатлашди. Бу ўйин А Сериянинг навбатдаги тури доирасида эртага тунда бўлиб ўтади. Маълумки, “Юве” ушбу мавсумда “олтин хет-трик”ка интилиб, барча мусобақаларда  зафар қучмоқчи.

“Ҳозир биз барча эътиборимизни чемпионатга қаратганмиз ва совринга янада яқинлашиш мақсадида “Торино” устидан ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Биз муҳлисларимиз учун кураш олиб борамиз, улар бизни олға чорлайди. Муҳлислар жамоамизга оила ва дўст каби ишонч билдиришга ҳақлидирлар. Бизнинг сиримиз шундаки, жамоада ҳамма тенг ҳаракат қилади. Кучлимиз ва биламизки ҳар қандай рақиб билан кураша оламиз”, - дейди аргентиналик “Юве” матбуотига.


Манба: footballhd.ru


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz