Қайднома

Қидирув

Лападула «Милан»ни тарк этади

Лападула «Милан»ни тарк этади

  06.05.2017 05:23
  0
  442
Лападула «Милан»ни тарк этади

Италиянинг “Милан” клуби ҳужумчи Жанлука Лападулани яқин орада сотиб юбориши мумкин.

Маълумот учун, ҳужумчи “Милан”га Италия “Б” Сериясининг энг яхши тўпурари сифатида ўтганди. Аммо Лападула “Милан”да Карлос Бакка билан рақобатда ютиб чиқа олмади.

Лападулани сотиб олиш учун ҳозирда “Сампдория” клуби даъвогар бўлиб турибди. “Сампдория” раҳбарияти ёзда Луис Муриэль ва Патрик Шик каби футболчиларини бошқа клубга сотиш йўли билан Лападулани ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Жанлука Лападула жорий мавсум 25 учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол муаллифига айланган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz