Қайднома

Қидирув

Бугун футбол. «Насаф» – «Нефтчи»

Бугун футбол. «Насаф» – «Нефтчи»

  06.05.2017 12:56
  0
  621
Бугун футбол. «Насаф» – «Нефтчи»

Бугун олий лига 9-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Жумладан, “Насаф” Ғузорда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси билан баҳс олиб боради.

Учрашув “Ғузор” марказий стадионида соат 18:00да бошланади.

Қуйида бугунги учрашувнинг расмийлари билан танишинг.

ЎзПФЛ, 9-тур

“Насаф” (Қарши) – “Нефтчи” (Фарғона)
06.05.2017. “Ғузор” марказий стадиони. 18:00да

Бош ҳакам: Виктор Серазетдинов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Фарух Ярмухамедов, Баходир Бахромов (иккаласи ҳам Тошкентдан)
Захира ҳаками: Аскер Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Шерзод Ражабов

Бугун жамоалар олий лигадаги ўзаро 41-учрашувда майдонга тушишади. Бунгача улар миллий чемпионатимизда 40 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Бўлиб ўтган учрашувларда жамоамиз 16 марта ғалаба қозонган. 15 учрашувда “Нефтчи” жамоасининг қўли баланд келган. Қолган 9 учрашувда муроса кўчаси танланган. Тўплар нисбатида кичик устунлик жамоамиз томонида - 53:49.

Жамоалар Қаршида ўзаро 20 учрашувда майдонга тушишган. Бўлиб ўтган 13 учрашувда “Насаф”нинг қўли балан келган, 6 учрашувда фарғоналиклар ғалабага эришган. Қолган биргина учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Қаршида ўтказилган учрашувларда дарвозаларга жами 55та гол киритилган. Тўплар нисбати 36:19ни ташқил этмоқда. Устунлик жамоамиз томонида. “Нефтчи” жамоаси сўнгги бор 2012 йили Қаршида ғалабага эришган.

“Насаф” ушбу учрашувга пухта тайёргарлик кўрди. Бугун мухлислар қизиқарли ва мазмунли ўйин гувоҳига айланишлари аниқ.

Жамоамизнинг бу йилги мавсумдаги бешинчи ғалабасини нишонлашида омад тилаб қоламиз!

Барча футбол ишқибозларига эса, ушбу учрашувни ўтказиб юборманг, деймиз. Учрашувга марҳамат!


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz