Қайднома

Қидирув

«Қўқон-1912» «Пахтакор» учрашувида нурсиз дуранг қайд этилди

«Қўқон-1912» «Пахтакор» учрашувида нурсиз дуранг қайд этилди

  06.05.2017 18:53
  0
  464
«Қўқон-1912» «Пахтакор» учрашувида нурсиз дуранг қайд этилди

Учрашувга бўлган қизиқиш жуда баланд бўлгани боис бугун “Марказий” ўйингоҳ мухлислар билан лиқ тўлди.

Учрашув ҳам шунга монанд равишда вакилларимизнинг ҳужумлари остида бошланди. Илк хавфли вазият 3-дақиқада вужудга келди.

5-дақиқада ҳисобни очдик. Узоқ давом этган ҳужумни жамоамиз сардори Носир Отақўзиев рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

20-дақиқада ҳисобни оширишга яқин келдик. Мурод Ҳолмуҳамедовнинг жарима тўпидан кейин оширган тўпи Филип Райевацнинг зарба билан яку топди. Аммо унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

32-дақиқа Иброҳим Раҳимовнинг ажойиб рейди хавфли кўриниш олди. Иброҳимнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

39-дақиқа бу сафар Суҳроб Бердиевнинг рейди якунига етмай қолди. Агар унинг ўзатмаси ўз эгасига бориб етганидан “Пахтакор” дарвозаси олдида хавфли вазият вужудга келган бўларди.

Биринчи тайм шу ҳисобда якун топди.

Иккинчи бўлимни ҳам футболчиларимиз шиддатли ҳужумлар билан бошлашди. 50-дақиқада меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Акбар Исматуллаевнинг жарима майдончасига ўзатган тўпи ҳимоячимиз Мурод Холмуҳаммедовга  тегиб дарвозадан ўрин олди – 1:1.

62-дақиқа Суҳроб Бердиев жарима майдончаси ичида юзага келган пала-партишликдан унумли фойдаланиши мумкин эди. Сўнгги паллада “Пахтакор” ҳимоячилари тўпни қайтаришди.

Шундан кейин ҳам ҳар икки жамоа ҳисобни ўзгаритириш учун бир қатор вазиятларга эга бўлишди. Аммо рақиб дарвозасига йўл топиш ҳеч кимга насиб этмади.

Натижада мамлакатимизнинг номдор жамоаларидан бири – “Пахтакор” билан қаторасига учинчи йил дуранг ўйнашга муваффақ бўлдик.

Олий лига, 9-тур

“Қўқон-1912” – “Пахтакор” – 1:1 (1:0)

Қўқон. 10320 томошабин.

Ҳакамлар: Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Д. Жалимов (Тошкент вил.)

Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

Голлар: Носир Отақўзиев-5. – Акбар Исматуллаев 50.

“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 9. Носир Отақўзиев (17. Аваз Маматхўжаев-90+4), 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 24. Иброҳим Раҳимов (7. Жамшид Ҳасанов-72), 55. Дарко Гожкович, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 97. Ойбек Рустамов, 99. Филип Райевац.

Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 25. Иқбол Маликжонов, 26. Акмал Холмуродов, 30. Ислом Абдуллаев, 85. Руслан Мелзеддинов.

“Пахтакор”: 12. Александр Лобанов, 4. Аднан Ораховац, 5. Акбар Исматуллаев, 7. Азим Аҳмедов, 8. Шерзод Каримов (27. Достон Ибрагимов-86), 10. Жамшид Искандаров, 20. Жасур Ҳакимов (11. Игорь Сергеев-46), 21. Камолиддин Тожиев, 24. Даврон Ҳошимов, 28. Станислав Андреев, 30. Юрица Бульят (29. Владимир Козак-33).

Захира: 16. Шерзод Раимов, 17. Суҳроб Нуруллаев, 31. Жамшид Юсупов, 34. Хушнуд Авилов.


Манба: www.kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz