Қайднома

Қидирув

Анонс. «Ювентус» - «Торино». Derby della Mole

Анонс. «Ювентус» - «Торино». Derby della Mole

  06.05.2017 21:00
  0
  541
Анонс. «Ювентус» - «Торино». Derby della Mole

Бугун биз сиз билан Турин дербиси гувоҳи бўламиз. Массимилиано Аллегрининг “Ювентус”и Синиш Михайловичнинг “Торино”сига қарши. “Кекса синьора” яққол фаворит, аммо мавсумнинг бу палласида ҳамма нарса бўлиши мумкин.

“Ювентус” бугун нафақат фаворит, балки А Сериянинг пешқадами сифатида майдонга тушади. Италия биринчилиги якунлашига 4 та тур қолганда “Юве” энг яқин таъқибчиси “Рома”дан 9 очко ортда қолмоқда ва скудеттани бой бермайди.

Бироқ дам олишга эрта “Ювентус”ни олдинда “Торино”, “Рома”га сафар, “Монако” билан жавоб ўйини, Кубок финали ва эҳтимол Чемпионлар Лигасида финал кутиб турибди. Чемпионлар Лигаси энг муҳим мақсад экан чемпионликни имкон қадар расмийлаштириш керак эканлигини Аллегри шогирдлари жуда ҳам яхши билишади.

“Торино”нинг бу мавсум еврокубокларда иши юришмади. Шунинг эвазига улар мамлакат биринчилигида Михайлович жамоаси яхши кўрсаткичларга эга. Тўғри Харт, Балотеллидан ва унинг жамоасидан яхшироқ натижа кутишган эди. Агар ушбу ўйинни оладиган бўлсак “Торино”нинг имкониятлари пастроқ.

Турин дербиси 23:45 да старт олади. Бош ҳакам – Паоло Валери.


Манба: footballhd.ru


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz