Қайднома

Қидирув

«Реал» сафарда «Гранада»ни ишончли тарзда мағлубиятга учратди

«Реал» сафарда «Гранада»ни ишончли тарзда мағлубиятга учратди

  07.05.2017 01:51
  1
  537
«Реал» сафарда «Гранада»ни ишончли тарзда мағлубиятга учратди

Испания чемпионатининг 36-туридан ўрин олган “Гранада” – “Реал” Мадрид учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 0:4 ҳисоби қайд этилиб, мадридликларнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан тугади.

Учрашув дебютидаёқ Хамес Родригес жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, 11-дақиқада яна Хамес ўзининг ва жамоасининг иккинчи голини киритди. Ўйиннинг 30-дақиқасида Альваро Мората ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Орадан беш дақиқа ўтар-ўтмас испаниялик ҳужумчи учрашувдаги дублини нишонлади.

Иккинчи бўлимда дарвозалар даҳлсиз қолди ва ўйиннинг назорати меҳмонлар қўлида бўлди. Ушбу ғалабадан сўнг “Мадрид” муҳим бўлган уч очкони қўлга киритди ва чемпионликка яна бир қадам яқинлашди.

Испания чемпионати
36-тур
Гранада – Реал Мадрид 0:4 (0:4, 0:0)
Голлар:   0:1 – 3 Хамес, 0:2 – 11 Хамес, 0:3 – 30 Мората, 0:4 – 35 Мората. 
Гранада – Очоа, Хонгла, Сильва, Фулькье, Ингасон, Куэнка, Крхин (Ломбан, 46), Ангбан, Перейра (Энтрена, 81), Рамос, Малле (Агбо, 18).
Реал Мадрид – Касилья, Начо, Коэнтрау, Данило, Рамос, Хамес, Ковачич, Асенсио (Бензема, 59), Каземиро (Иско, 69), Васкес (Диас, 77), Мората.
Огоҳлантириш:   Ингасон (88).


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


James uvhun hursandman gazini bos
07.05.2017 02:38

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz