Қайднома

Қидирув

Турин дербисида кучлар тенг келди ёҳуд «Ювентус» – «Торино» – 1:1

Турин дербисида кучлар тенг келди ёҳуд «Ювентус» – «Торино» – 1:1

  07.05.2017 01:57
  0
  443
Турин дербисида кучлар тенг келди ёҳуд «Ювентус» – «Торино» – 1:1

«Ювентус» Италия чемпионати 35-турида «Торино»ни қабул қилди. Турин шаҳрининг икки жамоаси ўртасида кечган баҳсда кучлар тенг келди.  

Учрашувда «Ювентус» қийинчилик билан сўнгги дақиқада Гонсало Игуаин киритган гол эвазига бир очкони қўлга киритди. «Торино» сафида Аккуа 57-дақиқада майдондан четлатилгани жамоани қийин аҳволга тушириб қўйди. Шунга қарамасдан меҳмонлар 90-дақиқага қадар ҳисобни ушлаб турди.

Аммо сўнгги дақиқада Гонсало Игуаин жамоасига бир очко келтирди.

Италия чемпионати
35-тур
Ювентус – Торино 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар:0:1 – 52 Ляйич, 1:1 – 90 Игуаин. 
Ювентус – Нето, Бенатия, Бонуччи, Лихтштайнер, Хедира, Асамоа, Стураро (Игуаин, 56), Ринкон (Пьянич, 69), Куадрадо, Дибала (Алекс Сандро, 80), Манджукич.
Торино – Харт, Россеттини, Молинаро, Дзаппакоста, Моретти, Аккуа, Базелли (Оби, 75), Яго Фальке (Итурбе, 83), Ляйич, Бойе (Бенасси, 63), Белотти.
Огоҳлантиришлар: Моретти (13), Аккуа (38), Молинаро (42), Асамоа (51), Дибала (53), Куадрадо (76).
Четлатиш: Аккуа (57).


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz