Қайднома

Қидирув

Андрей Фёдоров: «Нефтчи» футболчиларининг кўрсатган ўйини менга ёқди

Андрей Фёдоров: «Нефтчи» футболчиларининг кўрсатган ўйини менга ёқди

  07.05.2017 10:57
  0
  448
Андрей Фёдоров: «Нефтчи» футболчиларининг кўрсатган ўйини менга ёқди

“Насаф” – “Нефтчи” учрашуви якунига еткач, мураббийлардан ўйин ҳақида фикрларини сўрадик. Дастлаб, “Нефтчи” жамоаси устози Андрей Фёдоров ўйин ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди.

Жамоамиз учрашувда ютқазган бўлсада яхши ўйин намойиш этди. Футболчиларимизнинг бугунги кўрсатган ўйини менга ёқди. Улар ҳисобга қарамасдан майдонда яхши ҳаракат қилишди.

Бор кучларини беришди. Бугун жамоамиз катта иштиёқ билан ҳаракат қилишди, ҳаяжон ҳам бўлди, бу орқали улар хатоларга ҳам йўл қўйишди. Аммо яна такрор айтаман, бугун жамоамнинг кўрсатган ўйини менга ёқди.

Шерзод Ҳакимов жароҳати туфайли бизга ёрдам бера олмаётган эди. У кейинги вақтларда яна ўзини тиклаб, бизга ёрдам бера бошлади. Ўйлайманки, у  кейинги ўйинларда майдонда тўлиқ ҳаракат қила олади.

Абдумавлон Абдулжалилов “Пахтакор” клубининг тарбияланувчиси ҳисобланади, у кейинги уч мавсумда бизнинг жамоамиз таркибида ўйнаяпти. Мен унинг келажаги порлоқ деб, ҳисоблайман. Дарвозабонимиз бугун ҳам яхши ўйин кўрсатди.

“Нефтчи”нинг бу йилги муваффақиятсизликларига сабаб? Жамоамизнинг кўрсатаётган ўйини борасида ёмон эмас. Аммо вазиятларни голга айлантиришда бироз оқсаяпмиз.

Менимча бу ўткинчи ҳолат. Камчиликлар устида ишлаяпмиз. Ўйлайманки, биз албатта керакли очколарни қўлга киритамиз.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz