Қайднома

Қидирув

Гризманнинг шартлари оғир

Гризманнинг шартлари оғир

  07.05.2017 11:30
  0
  525
Гризманнинг шартлари оғир

«Атлетико» (Мадрид) ҳужумчиси Антуан Гризманн унга қизиқиш билдираётган «Манчестер Юнайтед» раҳбариятига яна бир шарт қўйди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатди. Манба берган маълумотларга кўра, 26 ёшли Гризманн «МЮ»дан беш йиллик шартнома ва ҳафтасига 350 минг евро маош талаб қилмоқда.

Агар манкунианлар унинг шартига кўнадиган бўлса, француз футболчиси АПЛнинг энг кўп маош оладиган футболчисига айланади ва «Атлетико»ни тарк этишга рози бўлади.

Бундан ташқари, «МЮ» Гризманн учун мадридликларга 90 млн. евро (тахминан 76,5 млн фунт) тўлаши керак бўлади. Агар унга тўланадиган маош ва бонуслар билан қўшиб ҳисобласак Гризманн «МЮ»га 155 млн. еврога тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Антуан Гризманнинг «Атлетико» билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz