Қайднома

Қидирув

«Ал-Айн» – «Бунёдкор» учрашуви қатарлик ҳакамларга топширилди

«Ал-Айн» – «Бунёдкор» учрашуви қатарлик ҳакамларга топширилди

  07.05.2017 12:16
  0
  441
«Ал-Айн» – «Бунёдкор» учрашуви қатарлик ҳакамларга топширилди

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнири “C” гуруҳи 6-туридан ўрин олган “Ал-Айн” (БАА) – “Бунёдкор” (Ўзбекистон) учрашувига расмийлар тайинланди.

Учрашув бош ҳаками этиб қатарлик Ҳамис Муҳаммад ал-Марри тайинланди. Унга қанотларда ҳамюртлари Рамзан Саид ал-Наеми ва Муҳаммад Жаббор Дармон ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам – Ферас Тавил (Сурия).

Ҳакамлар назоратчиси вазифаси эронлик  Иноят Маъсудга юклатилди. Учрашув комиссари  бўлиб хитойлик Хуанг Сонг ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, “Ал-Айн” ва “Бунёдкор” учрашуви эратага, 8 май куни Ал-Айн шаҳридаги Hazza Bin Zayed Stadium майдонида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан 19:40 (Тошкент вақти билан 20:40)да бошланади.

Маълумот учун, “С” гуруҳи 5-туридан кейин “Ал-Айн” 9 очко билан пешқадамлик қилмоқда. “Бунёдкор” 3 очко билан сўнгги – 4-ўринни эгаллаган. Мазкур учрашув натижасидан қатъи назар Тошкент клуби мусобақанинг плей-офф босқичига чиқа олмайди. 


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz