Қайднома

Қидирув

Мессисиз «Барса» «Барса» эмас, «Барса»сиз Месси Месси эмас

Мессисиз «Барса» «Барса» эмас, «Барса»сиз Месси Месси эмас

  07.05.2017 12:41
  0
  685
Мессисиз «Барса» «Барса» эмас, «Барса»сиз Месси Месси эмас

“Барселона” собиқ бош мураббийи Карлес Решак Аргентина терма жамоаси футболчиси Лионель Мессининг клуб билан амалдаги шартномани узайтирмагани ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Барселона”сиз Месси бундай юқори даражада футбол ўйнай олмасди. “Барселона”нинг омади борлиги сабаб Месси ҳозирда Каталонияда футбол ўйнамоқда.

Агар Месси бошқа клуб сафида ўйнаганида катта эҳтимол билан бу қадар машҳурликка эриша олмаган бўларди.

Худди шундай ҳолат айни пайт Аргентина терма жамоасида ҳам амалга ошмоқда. Мамлакат терма жамоаси унга боғланиб қолган.

Месси – “Барселона”нинг асосий фигураси ҳисобланади. Жамоа ва футболчи кундан – кунга яхшиланиб бормоқда. Ўйлашимча, Лео “Барселона” билан тезроқ шартномани узайтириши керак”, – дейди Решак Marca нашрига берган интервьюсида.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz