Қайднома

Қидирув

"Пахтакор" стадионига ўриндиқлар қўшилади-ми?

"Пахтакор" стадионига ўриндиқлар қўшилади-ми?

  07.05.2017 18:15
  0
  753

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби уй стадиони ҳақиқий футболга ихтисослаштирилган стадионга айлантирилади.  Манбага кўра, ҳозирда стадионнинг янги кўриниши бўйича европалик архитекторлар билан иш олиб борилмоқда. Улар стадионнинг югуриш йўлакларини олиб ташлаш ва томошабинлар ўриндиқлари сонини ошириш устида ишлашмоқда. Бундан олдинроқ «Пахтакор» клубида ўзгариш рўй берган ва янги раҳбарият стадионни қайтадан реконструкция қилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Айтганча, ПФЛ регламентига кўра ҳакамнинг отаси бирон клубда фаолият олиб борса, ўша ҳакам бу клуб иштирокидаги ўйинларни бошқара олмасди. "Пахтакор"да бўлаетган ўзгаришлар жамоанинг спорт директорига ҳам таъсир ўтказмай қолмади. Бир неча йиллардан бери клуб тизимида фаолият юритиб келган Григорий Семёнович Цейтлин ўз вазифасидан кетди. Бугунда "Пахтакор" мазкур лавозимга ўз ишини устаси булган мутахассисни қўйишни режа қилиб турибди. 

Григорий Цейтлиннинг клубдан кетиши, унинг ўғли Владислав Цейтлинга клуб иштирокидаги ўйинларни бошқариш ҳуқуқини беради.  Халқаро ареналардаги фаолиятини тугатган Владислав Цейтлин учун жорий мавсум, фаолиятидаги сўнгги йил бўлади.


Манба: Championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz