Қайднома

Қидирув

Аввалига ҳақорат, кейин жазо

Аввалига ҳақорат, кейин жазо

  07.05.2017 19:04
  0
  586

Италия футбол федерацияси интизом қўмитаси «Пескара» ярим ҳимоячиси Салли Мунтарини бир ўйинга дисквалификация қилди. Негаки, ганалик ярим ҳимоячи «Кальяри»га қарши кечган баҳсда (0:1) ирқчилик руҳиятидаги ҳақоратларга жавобан майдонни ўзбошимчалик билан ташлаб чиққан эди. Хабарларга кўра, 32 ёшли ярим ҳимоячи 89-дақиқада ҳакам Даниэле Минеллига ҳақоратлардан шикоят қилган ва ўйинни тўхтатишни илтимос қилган. Бироқ бош ҳакам футболчининг бу илтимоси учун унга сариқ карточка кўрсатган. Айни пайтда ҳакам Мунтарининг гапларини эшитмай қолганини таъкидламоқда. Интизом қўмитаси томонидан Мунтарининг сариқ карточкаси ҳам ўз кучида қолдирилди, шу боис у «Пескара»нинг «Кротоне»га қарши кечадиган навбатдаги баҳсида майдонга туша олмайди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz