Қайднома

Қидирув

«Ливерпуль» «Саутгемптон» билан дуранг ўйнаб, муҳим очколарни қўлдан бой берди

«Ливерпуль» «Саутгемптон» билан дуранг ўйнаб, муҳим очколарни қўлдан бой берди

  07.05.2017 20:15
  0
  446
«Ливерпуль» «Саутгемптон» билан дуранг ўйнаб, муҳим очколарни қўлдан бой берди

Англия чемпионатининг 36-туридан ўрин олган «Ливерпуль» – «Саутгемптон» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда жамоалар муроса йўлини танладилар.

«Энфилд» мезбонлигида ўтган учрашувда икки жамоа ҳам дарвозаларга йўл топа билмадилар. Иккинчи бўлимнинг ярмида ҳакам меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгилади, бироқ Жеймс Милнернинг зарбасини меҳмонлар посбони Фрейзер Форстер қайтиришга эришди.

Эътиборлиси, Милнер 7 йил деган илк бор пенальтини аниқ амалга ошира олмади.

Ҳозирда «Ливерпуль» (70 очко) АПЛ турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. Агар Манчестер жамоалари ўз захира ўйинларини ижобий ҳал қила олсалар, «Ливерпуль» бешинчи ўринга тушиб кетиши мумкин.

Англия чемпионати

36-тур

Ливерпуль – Саутгемптон 0:0 (0:0, 0:0)

Ливерпуль – Миньоле, Ловрен, Матип, Клайн, Милнер, Джан, Вейналдум (Груйич, 87), Коутиньо, Лейва (Лаллана, 69), Фирмино, Ориги (Старридж, 69).

Саутгемптон – Форстер, Стивенс, Бертран, Соареш, Йосида, Тадич, Уорд-Проуз, Буфаль (Редмонд, 60), Дэвис, Габбьядини (Лонг, 69), Ромеу.

Огоҳлантиришлар: Соареш (65), Уорд-Проуз (65), Ловрен (89), Бертран (90).


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz