Қайднома

Қидирув

«Арсенал» Лондонда «Манчестер Юнайтед»ни таслим қилди

«Арсенал» Лондонда «Манчестер Юнайтед»ни таслим қилди

  07.05.2017 22:01
  0
  648
«Арсенал» Лондонда «Манчестер Юнайтед»ни таслим қилди

Англия чемпионатининг 36-туридан ўрин олган "Арсенал" ҳамда "Манчестер Юнайтед" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Унда 2:0 ҳисоби қайд этилиб, "тўпчилар"нинг ғалабаси билан якунланди. 

Томонлар биринчи бўлимда дарвоза даҳлсизлигини сақлаб қола олишди. Иккала гол ҳам иккинчи бўлимда киритилди. Дастлаб, Гранит Жака 54-дақиқада ҳисобни очган бўлса, орадан 3 дақиқа ўтиб, Уэлбек иккинчи голга муаллифлик қилди. 

Гарчи, бу ғалаба "Арсенал" учун ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмасада, футболчилар гранд жамоага қарши ўйнай олишларини исботлашди. 

Англия чемпионати, 36-тур
Арсенал – Манчестер Юнайтед 2:0
Голлар: 1:0 – 54 Жака, 2:0 – 57 Уэлбек. 
Арсенал – Чех, Косьельни, Монреаль, Гиббс, Холдинг, Рэмзи, Окслейд-Чемберлен, Ўзил, Жака (Коклен, 76), Санчес, Уэлбек.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Джонс, Дармиан, Туанзебе, Смоллинг, Мхитарян (Лингард, 61), Кэррик, Эррера (Рэшфорд, 63), Мата, Марсьяль, Руни.
Огоҳлантиришлар: Косьельни (67).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz