Қайднома

Қидирув

«Милан» кутилмаганда «Рома»га йирик ҳисобда имкониятни бой берди

«Милан» кутилмаганда «Рома»га йирик ҳисобда имкониятни бой берди

  08.05.2017 01:55
  0
  604
«Милан» кутилмаганда «Рома»га йирик ҳисобда имкониятни бой берди

Италия чемпионатининг 35-туридан ўрин олган «Милан» – «Рома» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 1:4 ҳисоби қайд этилиб, римликларнинг ғалабаси билан тугади.

Ўйин дебютидаёқ Эдин Жеко меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, биринчи бўлим ўрталарида Жеко учрашувдаги дублини нишонлади.

Учрашувнинг 76-дақиқасида Пашалич ҳисобни қисқартиришга эришди. Бироқ орадан икки дақиқа ўтиб Эль-Шаарави ҳисобни 1:3 кўринишига келтириб қўйди. Ўйиннинг асосий вақти тугашига уч дақиқа қолганида Палетта ўз жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатди ва қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Белгиланган пенальтини де Росси аниқ бажарди ва якуний ҳисобни ўрнатди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Рома» 78 очко тўплаган ҳолда мусобоқа жадвалининг иккинчи поғонасига кўтарилиб олди.

Италия чемпионати

35-тур

Милан – Рома 1:4 

Голлар: 0:1 – 8 Жеко, 0:2 – 28 Жеко, 1:2 – 76 Пашалич, 1:3 – 78 Эль-Шаарави, 1:4 – 87, пенальти де Росси.

Милан – Доннарумма, Палетта, Сапата, Де Шильо, Ванджони (Окампос, 69), Соса (Гомес, 88), Пашалич, Деулофеу, Фернандес (Бертолаччи, 46), Сусо, Лападула.

Рома – Шченсны, Фасио, Эмерсон, Жезус, Манолас, де Росси, Паредес, Наингголан (Гренье, 72), Салах, Перотти (Эль-Шаарави, 60), Жеко (Бруно Перес, 84).

Огоҳлантиришлар: Ванджони (48), Лападула (59), Бертолаччи (63), Манолас (63), Окампос (77).

Четлатиш: Палетта (86).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz