Қайднома

Қидирув

Андрей Микляев: «Жамоамиз олдидаги вазифа - аввало гуруҳдан чиқиш»

Андрей Микляев: «Жамоамиз олдидаги вазифа - аввало гуруҳдан чиқиш»

  08.05.2017 19:52
  0
  616
Андрей Микляев: «Жамоамиз олдидаги вазифа - аввало гуруҳдан чиқиш»

Эртага, 9 май куни Осиё чемпионлар лигасининг "А" гуруҳи, 6-туридан ўрин олган "Ал Аҳли" (Дубай) - "Локомотив" (Тошкент) учрашуви бўлиб ўтади.

Айни пайтда "Локомотив" вакиллари Дубайда бўлиб туришибди. Бугун ўйиндан олдинги матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманида дастлаб "Локомотив" бош мураббийи Андрей Микляев ва ҳимоячи Муҳаммад Коне саволларга жавоб қайтаришди.

Андрей Микляев: - Эртага иккала жамоани ҳам қизиқарли ва муҳим баҳс кутмоқда. Эртанги ўйинда бизнинг гуруҳдан чиқишимиз ҳал бўлади. Бунинг учун эса фақат ғалаба қозонишимиз шарт. Рақибимиз "Ал Аҳли"ни дуранг ҳам қониқтиради. Ўйлайманки, эртанги беллашувда жамоамиз чиройли ўйин кўрсатган ҳолда ғалаба қозонади ва гуруҳдан чиқади.

Жамоамиз олдига бу йил Чемпионлар лигасида қўйилган вазифа - аввало гуруҳдан чиқиш. Биз ўтган йил чорак финалга қадар етиб боргандик, ўйлайманки, гуруҳдан чиқсак бу йил ҳам шу натижани такрорлай оламиз. ОЧЛда ҳар бир ўйин босим остида ўтади ва эртанги учрашув ҳам бундан холи эмас. Сафимизда 20 нафар яхши футболчи бор ва улар бир-бирларининг ўрнини тўлдира олишади.

Муҳаммад Коне: - Бош мураббий айтиб ўтганидек, эртага фақат ғалабани кўзлаб ҳаракат қиламиз. Бизга бу ўйиндаги ютуқ жуда зарур. Бунинг учун ҳавонинг жуда иссиқлиги ҳам таъсир ўтказмаслиги керак. "Ал Аҳли" кучли жамоа, лекин уларни Тошкентда мағлуб этганмиз. Эртага ҳам шу натижани такрорлашга ҳаракат қиламиз.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz