Қайднома

Қидирув

Анонс: «Интерфутбол»нинг 37-сонида...

Анонс: «Интерфутбол»нинг 37-сонида...

  09.05.2017 10:05
  0
  916
Анонс: «Интерфутбол»нинг 37-сонида...

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг сешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутоалақилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг37-сониданималарниўқишмумкин?

Еврофутбол нигоҳлардан нари кун

Мақоламиз сарлавҳаси боис, кимлардир бизни максималистик қарашда айблашлари мумкин. Майли, бунга розимиз. Зеро, фикримизни ёрқинроқ ифодалаш, 9 май кунининг ҳаётимиздаги ўрнини теран тушуниш ва тушунтириш, футбол мухлислари бир дам айрича сергак тортишлари учун айнан шу сарлавҳани танладик…

Исрисметов. Яна «Спартак»даги давр хотираси

Россиялик касбдошларимиз «Спартак» (Москва)нинг жорий мавсумдаги муваффақиятларига алоҳида ёндашмоқдалар. Зеро, рус футболининг янги даври бошланиш қисмида чинакамига «гегемон»лик қилган бу клуб мамлакат чемпионатида охирги марта 2001 йили зафар қучгани бўйича тахтга яқинлашолмаётганди. Эсласангиз, ўша охирги «олтин» мавсумнинг биринчи қисмида жамоа таркибида ҳамюртимиз Жаъфар Ирисметов ҳам тўп сурганди. Хуллас, «СЭ» нашри 27-тур ўйинлари арафасида «Спартак»нинг ҳозирги натижалари юзасидан собиқ ҳужумчимиз билан  махсус суҳбат уюштирди.

Диёр Туропов: «Ғалаба қозониб, байрамга совға тайёрламоқчимиз»

Бугун «Локомотив» ОЧЛ-2017 гуруҳ босқичининг сўнгги 6-тур учрашувини ўтказади. Ҳамон «плей-офф»га чиқиш имкониятини сақлаб турган «темир-йўлчилар» Дубайда «Ал-Аҳли» клуби меҳмони бўлишади. Афсуски, Ўзбекистон чемпионининг тақдири ўз қўлида эмас. Агар параллель равишда кечадиган ўйинда «Ал-Тавон» «Истиқлол»ни енгса, сўнгги турдаги ғалаба ҳам Мирко Йеличич шогирдларига ёрдам бермайди. Боиси, Саудия жамоаси ўзаро баҳсда вакилларимиздан устунликка эришган. Биз бугунги ўйин олдидан «Локомотив» футболчиси Диёр Туроповдан интервью олдик.

- Ўзи қай бири фаворит?

Мақолани ўқишдан аввал алоҳида эътиборга олинг, ёзганларимизнинг 9-тур баҳсларига алоқаси йўқ. Яъни қуйида олий лига биринчи даврасининг ярмидан кейинги ҳолат бўйича мулоҳаза юритамиз. Хусусан, кутилмаган пешқадамларнинг дадил юришига нисбатан ўз қарашларимизни баён этишга уриниб кўрамиз.

- Ёпилган иш

Терма жамоалар марказининг фаолияти тўхтатилиши, шубҳасиз, ўтган ҳафтанинг энг диққатга молик воқеасига айланди. Энди бундай ташкилот йўқ. Хўш, ўтган 8 йиллик муддатда ТЖМ бизга нима берди? Келинг, вазиятга холис ёндашиб, тарозу посангисини тенг ушлашга ҳаракат қиламиз.

- Қаҳрамон Муҳаммаджонов: «Келишилган ўйинларга мутлақо қаршимиз»

Ўзбекистон чемпионати биринчи лигасида ҳам мавсум ўзининг қизғин палласига кириб боряпти. Бу йил қуйи дивизионда иштирок этаётган 18та жамоа орасида ҳозирча водий клублари етакчилик қилишяпти. «Цементчи», «Андижон» ва «Истиқлол» қолганларга нисбатан кучлироқдек кўринмоқда. Аммо ҳали хулоса чиқаришга эрта. Чунки уларни «Зомин», «Норин», «Сурхон», «NBU-Осиё» изма-из таъқиб этишяпти. Камида 3-4та жамоада олий лига йўлланмасини қўлга киритиш истаги бор. Биз 8-тур учрашуви олдидан элитага қайтишни мақсад қилган «Андижон» клуби етакчиларидан бири Қаҳрамон Маҳаммаджоновдан интервью олдик.

- Еврочархпалак

Келаётган ёз тан олинган мураббийлар учун ўзига хос «чархпалак» мавсумга айланса, ажабмас. Ҳар ҳолда, Европанинг кўплаб номдор жамоалари янги бошқарувчи қидиришга тушган, айримларида бош мураббийнинг ўзгариши аниқ бўлиб улгурди, ҳатто. Тўғри, бир йил олдингидек катта кўламда «айланиш» кузатилмас, аммо еврофутболнинг умумий қиёфаси сезиларли даражада ўзгарса керак, барибир.

- Бей ляна синди: унга нима бўляпти ўзи?

«Эндигина жароҳатидан фориғ бўлган Гарет Бэйлнинг яна сафдан чиқиши мумкинлигини ким ҳам ўйлабди дейсиз?». Бу аламли сўзлар журналист Ричард Мартиннинг твиттерида ёзиб қолдирилди. Мазкур битик остидаги изоҳларни мутолаа қилсангиз, Бэйл умуман жароҳатлардан қутулмайдиган омадсиз футболчидек тасаввур уйғотади. Рост-да, ахир дунёнинг собиқ энг қиммат футболчиси замонамизнинг энг муросасиз «Класико»сида бор-йўғи 38 дақиқага яраса, Зиданга алам қилади-да...

- Пирлога тўп узат ва ҳеч нарсани ўйлама

Андреа Пирло. Замонавий футболдаги энг кучли марказий ярим ҳимоячилар рўйхатининг олдинги қаторларидан жой олган итальян фахрийси айни пайт «Нью-Йорк Сити» шарафини ҳимоя қилиш асносида сермаҳсул фаолиятига хотима ясашга ҳозирланмоқда. L~Equipe (Франция) ҳафтаномаси журналистлари ҳақли равишда «Маэстро», «Узатмалар қироли» каби таърифларга лойиқ кўрилган жаҳон чемпиони билан суҳбатлашиш илинжида унинг ортидан АҚШга боришди. Андреа эса шу интервью баҳонасида хаёлан еврофутболга қайтиб, фаолият йўли, жумладан, ўзи учун футболдаги энг бахтли ва нохуш кунни эслади.

- ЕЧЛ: ФАКТЛАР, КЎРСАТКИЧЛАР...

Статистика, рақамлар

- Месут Озил: «Арсенал»даги тақдирим Венгерга боғлиқ эмас»

«Арсенал»нинг германиялик ярим ҳимоячиси Месут Озил кейинги мавсумда ҳам «канорирлар» сафида қоладими? Sky Sports телеканали мухбирлари уни суҳбатга чорлаб, айни шу масалани ўртага ташлашди - Озилнинг келажак режалари қандай?

- Невио Скала: «Федун учун хурсандман»

Италиялик Невио Скала 2004 йили «Спартак»нинг янги давридаги илк хорижий мураббийи сифатида гавдаланганди. Умуман, у Россия чемпионатида ишлаган дастлабки итальян мутахассиси бўлганди. Қарангки, москваликлар узоқ танаффуслдан сўнг Скаланинг ҳамюрти - Массимо Каррера бошқарувида яна чемпионлик нашидасини суришди. «СЭ» нашри шу муносабат билан 69 ёшли Скалани безовта қилди.

Мактубингизниолдик: Хотира - муҚаддас

Йиллар ўтмоқдадир чопиб-югуриб,

Футбол осмонинг ёришмас туни.

Наҳот фурсат оздир, бўлмас ултуриб,

Бир турнир ўйнасак, ҳар йили шу куни...

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz