Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ: Фактлар, кўрсаткичлар статистикалар

ЕЧЛ: Фактлар, кўрсаткичлар статистикалар

  10.05.2017 13:57
  0
  2943
ЕЧЛ: Фактлар, кўрсаткичлар статистикалар

«Монако» - «Ювентус»

*** «Монако» ярим финалнинг илк ўйинида «Ювентус» дарвозасини ишғол қилолмади. Бунга асосан туринликлар кипери Жанлуижи Буффон «айбдор»дир. Хуллас, монегаскликлар ўз майдонларидаги учрашувда 2015 йилнинг ноябридан буён илк марта гол қувончини туйишмади. Жамоа ўшанда ЕЛ доирасидаги баҳсда «Андерлехт»га 0:2 ҳисобида ютқазганди.

***  «Ювентус» жорий ЧЛда кетма-кет 6-ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди (5таси «плей-офф» раундида). Турин клуби турнирда охирги марта гуруҳ босқичи 5-турида «Севилья» билан бўлган ўйин (3:1)да гол қўйиб юборганди. Демак, «Юве»нинг ЧЛдаги «қуруқ» серияси 621 дақиқага етди. Шу 6та ўйиннинг атиги 1тасида жамоа дарвозасини захира кипери Нето, қолганларида эса Жанлуижи Буффон қўриқлади. Умуман, Турин клуби ЧЛ «плей-офф» раундларида кетма-кет 5та ўйинда гол қўйиб юбормаган 3-жамоа бўлди. Бунгача «Милан» (мавсум-2004|2005) ва «Арсенал» (мавсум-2005|2006) шундай натижага эришганди. Лондонликлар ҳаттоки, 6-ўйинда ҳам «қуруқ» серияни давом эттириб, бу борада рекорд ўрнатишган. Қизиқи, «Милан» ҳам, «Арсенал» ҳам ўша мавсумлар финалга чиққан, бироқ ҳар иккиси ҳал қилувчи ўйинни бой берган.

*** «Ювентус» ҳимоячиси Дани Алвеш жорий ЧЛда голли вазиятлар яратиш бўйича пешқадам бўлиб олди. «Монако»га қарши учрашувдан сўнг бразилиялик футболчи юзага келтирган вазиятлар сони 27тага етди. «Юве»нинг Монакода урган ҳар икки голига айнан Алвеш ҳаммуаллифлик қилганини ҳам алоҳида таъкидлаш ўринли.

*** «Ювентус» ҳужумчиси Гонсало Игуаин «дубл»га эришиб, жамоаси ғалабасига катта ҳисса қўшди. Эътиборлиси, Аргентина терма жамоаси вакили 2013 йилдан буён турнирнинг «плей-офф» босқичида гол урмаётганди. Қолаверса, у меҳмондаги «ҳаёт-мамот» жангларида илк голларини нишонлади.

*** Ўйин қаҳрамонларидан бири - Жанлуижи Буффон ЧЛда 100-ўйинини нишонлади. 39 ёшли кипер шу тариқа «Ювентус»нинг бу маррага етган биринчи футболчиси бўлди. Эслатма, ЧЛда битта клуб таркибида кўп ўйин ўтказиш бўйича мутлақ рекорд «Барселона»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Хавига тегишли - 151та. Умумий ўйинлар ҳисоби бўйича эса «Реал»нинг собиқ кипери, айни пайт «Порту» шарафини ҳимоя қилаётган Икер Касильяс етакчидир - 164та.

«Реал» - «Атлетико»

*** «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ЧЛдаги «хет-трик»лар сони бўйича Лионель Мессига етиб олди. Энди ҳар икки футболчи ҳисобида 7тадан «хет-трик» бор. Роналду шунингдек, «Мадрид дербиси» тарихида 20та гол маррасидан ўтган илк футболчига айланди (21та гол).

*** Криштиану Роналдунинг «Реал» учун урган голлари сони 400тага етди. Эслатма, 32 ёшли португалиялик «Қироллик клуби» тарихидаги энг яхши тўпурар саналади.

*** Бунгача ҳеч бир футболчига ЛЧ «плей-офф» раундларида кетма-кет 2та ўйинда «хет-трик» қайд этиш насиб этган эмасди. Хуллас, Криштиану Роналду бу борада ҳам биринчи бўлди. У 1|4 финалнинг жавоб баҳсида «Бавария»ни ҳам 3та гол билан «сийлаганди».

*** Криштиану Роналду ЧЛ «плей-офф» раундларида 50та гол маррасига етган биринчи футболчига айланди. Эътиборлиси, португалиялик футболчи турнирдаги умумий голлари сони бўйича (103та) бутун «Атлетико»дан ҳам олдинда. Яъни бу клуб ЧЛдаги иштироки давомида 100та гол урган, холос.

*** Криштиану Роналду ЧЛ ярим финал ўйинларида гол уриш бўйича (13та) «Реал» афсонаси Альфредо ди Стефано (11тадан ўзиб кетиб, мутлақ рекордчига айланди.

*** «Атлетико» бутун ўйин давомида рақиб дарвозаси томон бирор марта аниқ зарба йўллай олмади. Қолаверса,  «матрасчилар»нинг меҳмондаги 15та ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериялари узилди. Диего Симеоне жамоаси сафарда охирги марта 2016 йилнинг 12 декабрь куни «Вильяреал»га 1:2 ҳисобида ютқазганди (Испания чемпионати доирасида).

*** Криштиану Роналду ЧЛдаги охирги 3та ўйинда 12 марта аниқ зарба йўллади ва шундан 8таси голга айланди.

*** Яна Криштиану Роналду. Португалиялик футболчи ЧЛда 6-мавсумки, 10тадан кам гол урмаяпти. Унинг битта мавсумдаги энг юқори натижаси - 17та гол (мавсум-2013|2014).


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz