Қайднома

Қидирув

«Энди чироқни ўчирмасдан ухланглар...»

«Энди чироқни ўчирмасдан ухланглар...»

  11.05.2017 01:48
  0
  888
«Энди чироқни ўчирмасдан ухланглар...»

«Рома»нинг «Рим дербиси»да «Лацио»га 1:3 ҳисобида имкониятни бой бергани жамоа мухлисларига жуда-жуда оғир ботгани тайин. Римликлар 4 май куни оқшом пайти Колизей яқинидаги кўприклардан бирида ғаройиб манзара устидан чиқишди.

Аниқроқ айтсак, фанатлар гуруҳи «Рома» етакчилари - Даниэле де Росси, Ража Наингголан ва Муҳаммад Салоҳ футболкаси кийдирилган қўғирчоқларни кўприкка осиб кетишди.

Қўшимчасига, таҳдидли сўзлар битилган улкан баннерни ҳам: «Битта маслаҳат: чироқни ўчирмасдан ухланглар». Катта эҳтимолки, бу жамоанинг қониқарсиз натижаларидан норози тиффозилар ишидир. Аммо полиция гумонига кўра, бунда «Лацио» мухлислари қўли бор бўлиши мумкин.

Marca нашрининг хабар беришича, ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари ушбу «томоша» юзасидан суриштирувни бошлаб юборишди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz