Қайднома

Қидирув

Килиан Мбаппе келажаги борасида бир тўхтамга келган

Килиан Мбаппе келажаги борасида бир тўхтамга келган

  11.05.2017 10:51
  0
  1078
Килиан Мбаппе келажаги борасида бир тўхтамга келган

«Монако» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўз келажаги тўғрисида бир тўхтамга келган кўринади. Ҳарқалай, Marca нашри маълумотларига қараганда, у фаолиятини «Реал»да давом эттирмоқчи.

Мбаппенинг айнан «Реал»ни танлашига ҳамюрти Зайниддин Зиданнинг бош мураббий эканлиги ва клубнинг лойиҳалари сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Олдинроқ «МЮ»нинг бу йигит учун 85 миллион евро таклиф қилгани тўғрисида хабарлар тарқалганди. Бироқ «Монако» уни 120 миллиондан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Эслатиш жоиз, Килиан ва «Монако» ўртасидаги келишув муддати 2019 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. Дарвоқе, «Реал» бош мураббийи Зидан журналистларнинг Мбаппе ҳақида берган саволларига кескин оҳангда жавоб берди.

«Мбаппени «Реал»га ўтаётгани хусусида эшитдим. Бу кулгули. Аввал ҳам айтганман, у ўсмирлик чоғи Мадридга келиши мумкин эди, аммо ўзи хоҳламади. Ҳа, Мбаппе зўр мавсумни ўтказмоқда, аммо мен фақат қўл остимдаги футболчилар ҳақида гапиришни истайман. Бошқа жамоалар вакилларига тўхталишим ножоиз»,-деди Зидан.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz