Қайднома

Қидирув

Мората «Реал»даги дебют мавсумини эслади

Мората «Реал»даги дебют мавсумини эслади

  11.05.2017 17:48
  0
  972
Мората «Реал»даги дебют мавсумини эслади

«Реал» ҳужумчиси Альваро Мората клубдаги дебют мавсумида юз берган воқеани эслаб, жамоадошлари у билан қўпол ҳазиллашганларини айтиб берди.

«Мен учун «Реал» таркибидаги илк машғулотлардан бири. Касильяс ёнимга яқинлашиб, шивирлади:

«Мистер ёнига бор, у сен билан гаплашиб олмоқчи». Табиийки, шунда асосий таркибдан жой беришини ўйлаб, ҳаяжонланганча Моуриньонинг кабинетига кириб, шоша-пиша сўрадим:

«Жаноб, нимадир юз бердими, чақирибсиз?» Жозе эса ҳайрон бўлди: «Нима?» Шунда ҳам гап нимадалигини тушунмай, қайта сўрадим:

«Йигитлар айтишди, мен билан гаплашмоқчи экансиз...».

Жозе энди анча жиддийлашди: «Қорангни ўчир, йигитча».

Хуллас, у мени шунчаки, ҳайдаб юборди. Ҳайрон бўлиб, ортга қайтсам, жамоадошларим ётиб олиб, кулишяпти. Эҳ, уларнинг гапларига лаққа ишониб, тоза калака бўлгандим...»,-деди Мората Marca нашрига берган интервьюсида.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz