Қайднома

Қидирув

Пьюлис «Челси»га совринни бермоқчи эмас

Пьюлис «Челси»га совринни бермоқчи эмас

  12.05.2017 19:35
  0
  566
Пьюлис «Челси»га совринни бермоқчи эмас

Англиянинг “Вест Бромвич” бош мураббийи лондоннинг “Челси”га қарши ўйиндан олдин интервью бериб ўтди. Маълумки, “Челси” бу ўйинда зафар қучса АПЛ чемпионлигини нишонлаши мумкин. Бу ҳақида Пьюлис билади ва осонликча таслим бўлиш ниятида эмас.

“Бу учрашувда улар учун ҳам биз учун ҳам 3 очко ўйналади. Биз ҳам бу учрашув жанговар ва қизиқарли ўтиши учун майдонга тушамиз. Антонио Конте бундан бошқа нарсани кутмаётгани аниқ. Конте ва шогирдларининг бу мавсум олтин дубль қайд этиш имконияти борлиги учун тан бериш лозим. Улар бунга тўлақонли ҳақлидир. Бу йили улар энг барқарор жамоа бўлишди ва бизнинг майдонга чемпионликни расмийлаштириш учун келишмоқда. Биз эса ўз навбатида энг кучли ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Бизнинг муҳлислар олдимизда ўз мажбуриятларимиз бор”, - дейди Пьюлис


Манба: fapl.ru


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz