Қайднома

Қидирув

КАЗЕМИРО: «Марсело энг яхши ҳимоячи»

КАЗЕМИРО: «Марсело энг яхши ҳимоячи»

  13.05.2017 03:33
  1
  1467
КАЗЕМИРО: «Марсело энг яхши ҳимоячи»

Яқинда «Реал»нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Каземиро УЕФА расмий каналига интервью бериб, журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

- Сиз учун нотаниш жамоага қарши ўйнаш осонроқми ёки рақиб таниш бўлгани яхшими?

- «Бавария», «Атлетико» ёки «Ювентус»га қарши ўйнаганда, замонавий технологиялар орқали рақиб футболчиларининг ўйин услубларини бемалол ўзлаштириб оласиз.

- «Реал» ЕЧЛ «плей-офф»идан ўрин олган «Наполи» ва «Бава-рия»га қарши учрашувларда юқори савияли ўйин намойиш этди. Ваҳоланки, гуруҳ босқичида айни ҳолат кузатилмаганди. Масалан, «Легия» ва «Боруссия» билан баҳсларда муаммоларга дуч келдинглар. Бунинг сабаби нимада?

- «Плей-офф»даги ёрқин иштирокимизда мухлисларннг ҳиссаси катта бўлмоқда.

- «Реал»дагилар ҳимоявий ўйинингизга юқори баҳо беришади. Лекин сиз голлар ҳам уриб турасиз. Ўзингизни қайси чизиқда эркин ҳис этасиз?

- Ярим ҳимоячилар турлича ўйин намойиш қилишлари керак. Ахир майдонга рақиб ҳужумини бузиш учун тушиш ярамайди-ку. Шундай экан, ўзим ҳам ҳужумга қўшилишим лозим. Ярим ҳимоя­чи - жамоанинг юраги. Яхши ярим ҳимоячига эга клуб ҳамиша кучли ҳисобланади.

- Футболчилик даврида жаҳон даражасидаги юлдуз бўлган Зидандек мураббий билан ишлаш қандай таассурот уйғотади?

- У нафақат юлдуз, балки менинг «кумирим» ҳам эди. Телевизорни франциялик афсунгарнинг ўйинларини томоша қилиш учун кўрардим. Зидан Анчелоттига ёрдам бериб юрган кезлари биз учун мураббий эмас, балки дўст эди. Энди вазият ўзгарди, жамоани унинг ўзи бош­қармоқда. Шунга қарамай, ўртамиздаги дўстона муносабат сақланиб қолган. Зиданнинг устун тарафларидан бири футболчиларга яхши муносабатда бўлишидир.

- Марсело ҳақида қандай фикрдасиз? У ҳамюртингиз бўлиш билан бирга сиз каби «Реал»га жуда ёшлигида келган.

- Марселони «Реал»га ўтишимдан олдин ҳам билардим, яъни терма жамоа орқали. Бу ерга келганимдан сўнг муҳитга мослашишимда катта ёрдам берди. Ҳаттоки, «Кастилья»да ўйнаганимда ҳам ёрдамини аямаган. Марселони яхши кўраман. Бевосита футбол ҳақида гапирсам, уни энг яхши ҳимоячи, деб ҳисоблайман. Шунингдек, инсон сифатида ҳам у тенгсиз. Ҳеч қачон маслаҳатларини аямайди. У ўн йилдан буён «Реал»да ўйнамоқда. Бу осон иш эмас.

Ҳ.МАСАИДОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Kazemironi gapiga 100 foiz qoshilaman
13.05.2017 17:48

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz