Қайднома

Қидирув

«Лацио» Хатем Бен Арфага қизиқиш билдирмоқда

«Лацио» Хатем Бен Арфага қизиқиш билдирмоқда

  13.05.2017 20:53
  0
  641
«Лацио» Хатем Бен Арфага қизиқиш билдирмоқда

Римнинг “Лацио” клуби ПСЖ футболчиси Хатем Бен Арфа хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Бен Арфа парижликлар билан шартномани узайтирган бўлишига қарамай, мавсум якунида “Стад де Пренс”ни тарк этади. Футболчи катта эҳтимол билан Италия пойтахти томон йўл олиши кутилмоқда.

Ўз ўрнида, ПСЖ таркибида деярли кўринмаётган Бен Арфа “Лацио”да етарли ўйин амалиётига эга бўлади. Яъни “Лацио” раҳбарлари футболчига Италияда унинг “Ницца”даги ёрқин фаолияти каби тикланишга ёрдам беришларини таъкидлашган.

Эслатиб ўтамиз, Хатем Бен Арфа қишги трансферлар мавсумида “Ницца”дан ПСЖ клубига кўчиб ўтганди. Аммо футболчи Парижда ўзи истаганидек ўйин амалиётига эга бўла олмади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz