Қайднома

Қидирув

АҚШ якка мезбонликка даъвогар

АҚШ якка мезбонликка даъвогар

  14.05.2017 01:14
  0
  668
АҚШ якка мезбонликка даъвогар

ЖЧ-2026 фақат битта мамлакат - АҚШда ўтказилиши мумкин. Хабар қилинишича, Америка футбол федерацияси мусобақани ташкил этишга тайёрлигини билдирган.

Апрель ойида АҚШ, Канада ва Мексика жаҳон чемпионати учун бирга ариза топширгандилар. Қўшма Штатлар мундиалнинг 60та ўйинини қабул қилишга шай, Мексика ва Канаданинг эса 10тадан учрашувга мезбон бўлишлари кўзда тутилган. Аммо Канада ва Мексика ФИФАнинг баъзи талабларига жавоб бермасликлари мумкин. Шу муносабат билан АҚШ мезбонликни ёлғиз ўзи олишга тайёрлигини билдирди. Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионатида тарихда илк марта 48та терма жамоа иштирок этади ва 80та ўйин ўтказилиши лозим. Бунга қадар фақат бир марта - 2002 йилги мундиал икки давлатда ўтказилиб, Жанубий Корея ва Япония мезбонлик қилишганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz