Қайднома

Қидирув

Бакка «Милан»дан кетади

Бакка «Милан»дан кетади

  14.05.2017 03:43
  0
  697
Бакка «Милан»дан кетади

«Милан» ҳужумчиси Карлос Бакканинг агенти Серхио Барилья клуб раҳбарияти билан мижози борасида музокараларни бошлади. Бу ҳақда Calciomercato хабар тарқатди.

Маълум бўлишича, Барилья «Милан» бош директори Марко Фассоне ва спорт директори Массимилиано Мирабелли билан учрашган. Хабарларга қараганда, миланликлар устози Винченцо Монтелла Бакканинг ўйинларидан мамнун эмас ва жамоа янги ҳужумчи сотиб олмоқчи. Шу боис ҳам колумбиялик футболчи «Милан»дан кетиш ниятида. Миланликлар 30 ёшли форварднинг трансферидан 25-30 миллион евро ишлаб олишмоқчи. Эслатиб ўтамиз, «Милан» Баккани 2015 йили «Севилья»дан сотиб олганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz