Қайднома

Қидирув

Роналду учун номзод ёҳуд «Реал» 61 миллион еврони ким ва нима учун тўлайди?

Роналду учун номзод ёҳуд «Реал» 61 миллион еврони ким ва нима учун тўлайди?

  14.05.2017 15:45
  0
  6527
Роналду учун номзод ёҳуд «Реал» 61 миллион еврони ким ва нима учун тўлайди?

Мадриднинг “Реал” клуби яна ақлдан озишда давом этмоқда. Playstation ўйнаш ва варрак учиришни ҳуш кўрувчи 16 ёшли бразилиялик болакай шу ҳафтанинг энг асосий  янгилики бўлди. Гўёки Винисиус Жуниорни Чемпионлар лигасининг ярим финал учрашувларидан ҳам кўпроқ муҳокама қилишмоқда.

“Реал” унинг учун собиқ клуби “Фламенго”га 45 миллион евро тўлайди, бундан ташқари 16 миллион Винисиуснинг банкдаги ҳисоб рақамига бориб тушади. Аган, бунга қўшимча бонуслар ҳам қўшиб ҳисобланадиган бўлса рақамлар 70 миллионга айланади.

“Реал” “Фламенго”нинг асосий таркиби билан куни-кеча машғулот ўтказган, катта ўйинларда бирорта марта майдонга тушмаган болакай учун 61 миллион евро тўлади. Яъни унинг трансфер қиймати “Реал”га Бензема, Модрич ва Кроосдан ҳам қимматроққа тушди. Ҳа, “қироллик клуби” учун бу пуллар чўт эмас, аммо жамоа раҳбарияти бир нимани билмаса бекорга пул сарфлайдиганлардан эмас.

Раҳбар пулни тежагани ва тўғри ишлатиш учун буйруғ бергани учун раҳбар ҳисобланади. Ҳўш, энди навбат Бразилиянинг оддий бир жамоасидан чиққан Винисиус Жуниор ҳақида фикр юритамиз.

ЎЙИН УСЛУБИ

Винисиуснинг фаолияти аввал оддийгина Сан-Гонсалуда бошланда. Пляж ҳамда мини-футбол залларида машғулот ўтказадиган Жуниор “Фламенго” академиясига эрта ташриф буюради ва ўзидан катталар билан шуғулланишга мажбур бўлади.

Европалик скаутлар уни сўнгги икки йилда тўлиқ кузатиб юришди. 15 ёшида ўзининг ёрқин чиқишлари билан порлади. Судамерикано U-15 (ёшлар ўртасидаги Америка кубоги) мусобақасида олти учрашувда майдонга тушган футболчи шунча гол уриб, устига – устак чемпионлик унвонини ҳам ўзиники қилди.

Бундан икки ой аввал эса Жуниор иккиланаётган скаутларни умуман ҳайратдан лол қолдирди. Жанубий Америка Чемпионати (U-17) чинакамига Бразилия терма жамоаси учун аталди десак хато қилмаган бўламиз. Винисиус мусобақада 7 та тўп киритиб, мусобақанинг тўпурар ҳамда энг яхши футболчисига айланди.

Винисиус тенгқурлари орасида барча жабҳаларда ажралиб туради – тезлик, куч, аниқлик, зарба кучи. Винисиус шунчалик кучлики, у билан тўқнаш келганлар бильярд шари сингари қайтиб кетишади.

Аммо Винисиус юқори даражага чиққанида айрим супервундеркиндлар сингари йўқолиб қолиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. “Манчестер Сити” ҳужумчиси Габриель Жесус унинг ёшида анча рангбаранг, ёрқин ва самаралироқ ўйин кўрсатганди.

ХАРАКТЕР

Жуниорнинг характерида ҳақиқий бразилиялик, карнавал ва пляжда ўсган жиҳатларни кузатиш мумкин. Икки йил олдин 15 ёшли Винисиус клуб билан шартномаси борасида муаммоларга учради. Яъни Жуниордан истеъдодли ўсмир футболчилар учун таклиф этиладиган стандарт шартномага имзо қўйишларини сўрашди.

Футболчи эса бунга рад жавобини берди. Шундан сўнг клуб раҳбари унга йирикроқ миқдордаги шартномани таклиф этди. Винисиус яна рад жавобини берди. Ахири “Фламенго” футболчи билан шартномани учинчи уринишда имзолашга эришган. Винисиус клубни ўзи учун катта миқдорда пул тўлашга мажбур қила олган.

Винисиус “Барселона” аъзоси бўлиши ҳам мумкин эди. Каталонияликлар январда Винисиус ва “Фламенго” билан музокара олиб борди. Клуб президенти Бартомеу ёш иқтидор учун 30 миллион тўлашга тайёрлигини билдирди. Жуниор “Барселона Б” жамоасида фаолиятини бошлаш тараддудини кўришга ҳам улгурганди.

Лекин “Реал” бирдан пайдо бўлди ва барчасини ўзгартириб юборди. Флорентино Перес 15 миллион устама пули тўлаш билан “Фламенго” раҳбариятининг энг яхши дўстларидан бирига айланиб олди. “Қари туллак” Винисиус,  ота-онаси ҳамда агентига 16 миллион евро беришни ваъда қилди.

16 МИЛЛИОН. ЭНДИ РОНАЛДУ МЕССИДАН ЯХШИ!

Винисиус Playstation ўйинида фақат “Барселона”ни танлар ва Мессини Роналдудан устун кўрарди. Аммо Переснинг 16 миллиони билан Винисиус учун энди Роналду Мессидан устунроқ бўлишга эришди.

ФЛОРЕНТИНО ПЕРЕС НИМА УЧУН ШУНЧАЛИК САҲИЙЛИК ҚИЛДИ?

Жанубий Америка Чемпионати мусобақаси Винисиуснинг фаолиятидаги ягона ёрқин саҳифа. Шу мусобақада жамоа бош мураббийи Карлос Амадеу Винисиусни қора ишлардан озод қилиб қўйди. Ушбу қарорни қабул қилиш мажбурий эди, чунки Жуниор тўпсиз ишлашни ёқтирмас ва югуришдан кўра телекамераларга ўзини кўз-кўз қилишни ёқтирарди.

Винисиус майдонда қанотларга боғланмасди, марказдан ҳаракат қилишда ўз жойини ташлаб кетарди, умуман олганда ўйин давомида истаганини қиларди.  Аммо гол уришни яхши ривожлантириб олганди.

Бора-бора мураббий ўйин услубини ҳам Винисиусга мослаб тузишга ўрганди. Винисиус Бразилия терма жамоаси (U17) да ҳозирда Роналду “Реал”да амалга ошираётган ишларни такрорларди. Бразилия терма жамоаси худди “Реал” фақат Роналду учун ишлаётгани каби Винисиусга тўлиқ боғланиб қолди.

Винисиусдан фақат финтлар, голлар саҳифаларда кулгули имиджлар ва энг яхши футболчи бўлиш учун совринни талаб қилишди.

Қолганларини эса жамоанинг бошқа футболчилари қилишга ўрганиб қолишди. Винисиуснинг Бразилия терма жамоаси иштирокидаги барча ўйинлари жараёни фақат унинг фойдасига ҳал бўларди.

Яъни жамоадошлари тўлиқ Винисиус учун ўйнашарди. Энди кутилганидек савол туғилади. Винисиус “Реал”да бошқача ўйин услубига мослаша олармикин? Албатта, “қироллик клуби” Винисиусдан бўлажак Роналду ярата олишларига ўзлари ишонч билдиришди ва буни якунига етказишади. 

Воқелар ривожи тезлашиб, кеча Жуниор “Фламенго”нинг асосий таркибида дебют ўйинини ўтказди. Профессионал футболда Габриэл Жезус ва Неймардан эртароқ дебют ўйинини ўтказган Жуниор майдонда 10 дақиқа ҳаракат қилди ва ўзидан ёрқин таасуротлар қолдирди.

Бунга қуйидаги видеода гувоҳ бўлишингиз мумкин:

 

ДАРВОҚЕ, қадрли Interfutbol.uz фойдаланувчилари.

Сизларга сайт ижодкорлари томонидан «Ойнинг энг сара ТОП-3 фикри» янги лойиҳасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Унда сайт ўқувчилари томонидан янгиликлар остига қолдирилган энг сара фикрлар жамланиб борилади ва ҳар ой оҳирида энг яхши фикр қолдирган учта ғолиб номи эълон қилинади.

Ушбу лойиҳа шу йилнинг сентябр ойининг 1 –кунигача амалда бўлади.

Умумий ҳисобдаги ғолиблар қуйидаги мукофотлар билан тақдирланишади.

1–ўрин: Англия терма жамоасининг расмий либоси
2-ўрин: «INTERFUTBOL» газетасининг расмий футболкаси
3-ўрин: Ўзбекистон Миллий терма жамоасининг 5 – сентябр кунги Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўйини учун билет.

Фикр қолдириш учун аввало рўйхатдан ўтиш зарур. Рўйхатдан ўтиш учун бу ерга босинг.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Термамиз етакчилари қандай фикрда?

«Реал»ни афсуслантирган келишувлар

Роналдунинг тақдири ҳалми?

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
1 Челси 38 93
2 Тоттенхэм 37 83
3 Ливерпуль 38 76
4 Манчестер Сити 37 75
5 Арсенал 37 72
6 МЮ 37 68
7 Эвертон 38 61
8 Борнмут 38 46
9 Вест Бромвич 37 45
10 Саутгемптон 37 45
11 Вест Хэм 38 45
12 Лестер 37 44
13 Сток Сити 38 44
14 Кристал Пэлас 38 41
15 Суонси 38 41
16 Бёрнли 38 40
17 Уотфорд 38 40
18 Халл Сити 38 34
19 Мидлсбро 38 28
20 Сандерленд 37 24
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

«Манчестер Юнайтед» сафарда «Тоттенхэм»га имкониятни бой берди

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
uzbektop.ru ByTOP.info WAPLOG.TOP
aiwe.ru  - Рейтинг мобильных сайтов Rutop.info - Бесплатный рейтинг сайтов. Рейтинг лучших WAP сайтов imtop.su daxshat.top Uzbekona.TopWmSTAT.RuStatok.nettop.realuz.ru