Қайднома

Қидирув

Азиз Ҳайдаров БААнинг «Ажман» клуби билан шартнома имзолади

Азиз Ҳайдаров БААнинг «Ажман» клуби билан шартнома имзолади

  15.05.2017 13:49
  0
  748
Азиз Ҳайдаров БААнинг «Ажман» клуби билан шартнома имзолади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров БААнинг “Ажман” клуби аъзосига айланди.

2011 йилдан буён БААнинг “Аш-Шабаб” клуби шарафини ҳимоя қилиб келган тажрибали футболчи мамлакатнинг бошқа клуби – “Ажман” билан 1 йиллик шартнома имзолади.

“Аш-Шабаб” жорий мавсумни 14 жамоа орасида 8-ўринда  якунлади. “Ажман” клуби эса якунига етган мавсум натижасига кўра БАА Про Лигасига чиқди.

Маълумот учун, футболчилик фаолияти давомида Азиз Ҳайдаров Тошкентнинг “Локомотив” (2006–2007), “Бунёдкор” (2007–2011) ва “Аш-Шабаб” (2011–2017) клубларида тўп сурган. 2007 йилдан буён миллий терма жамоа шарафини ҳимоя қилаётган ярим ҳимоячи 71 ўйинда майдонга тушган. 

Фото манбаси: Ajman Club


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz