Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Таиланд билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Таиланд билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

  15.05.2017 13:50
  0
  1035
Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Таиланд билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг 6 июнь куни Тошкент шаҳрида Таиланд терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади.

Мазкур беллашув Ўзбекистон термаси учун Эронга қарши ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-тури олдидан тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Аввалроқ Эрон термаси Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Черногория футболчилари билан 4 июнь санасида ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши ҳақида хабар берилганди. Эрон – Ўзбекистон учрашуви 12 июнь куни Теҳрондаги “Озоди” стадионида ўтказилади. Ўйин маҳаллий вақт билан 21:15 (Тошкент вақти билан 21:45)да бошланиши белгиланди.

Маълумот учун, ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-туридан кейин Ўзбекистон 12 очко билан учинчи ўринда бормоқда. “B” гуруҳидаги Таиланд эса 7 ўйиндан кейин 1 очко билан сўнгги, 6-поғонани банд қилиб турибди. 


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz