Қайднома

Қидирув

«Бунёдкор» - «Пахтакор». Учрашув ҳақида маълумотлар

«Бунёдкор» - «Пахтакор». Учрашув ҳақида маълумотлар

  15.05.2017 16:07
  0
  635
«Бунёдкор» - «Пахтакор». Учрашув ҳақида маълумотлар

Олий лиганинг 11-турида жамоамиз Тошкент дербисида майдонга тушади.

"Бунёдкор"га қарши беллашувлар рақиб олий лигага чиққандан бери муросасиз руҳда кечади. Бу сафар ҳам бундан мустасно бўлмаслиги табиий. Жамоалар дисквалификация билан боғлиқ йўқотишларсиз майдонга тушишади.

Ҳозирга қадар чемпионатлар доирасида 20 учрашув кузатилган. Жамоамиз 5 ғалабага эришган бўлса, рақиб 7 беллашувда устун келган. 8 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. "Бунёдкор" майдонидаги беллашувларда мезбонлар 6 бор зафар қучишган. 2 марта "Пахтакор" ютуққа эришган ва яна 2 учрашув дуранг билан тугаган. "Бунёдкор" 24 тўп киритган бўлса, "шерлар" жами 18 марта рақиб дарвозасини ишғол қилганлар.

 

Учрашувда Ҳасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар ишлашади.

 

"БУНЁДКОР" - "ПАХТАКОР"

Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев (Тошкент), Олим Абдувосилов (Тошкент), Санжар Шоюсупов (Тошкент), Акмал Эргашев (Тошкент).

Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент).

ПФЛ вакили: Санжар Ризаев.

 

Ёшлар таркиблари ўйини 16 май, сешанба куни 17:00да "Бунёдкор" футбол академияси майдонида бошланади. Асосий жамоалар учрашуви 17 май, чоршанба куни 19:00да "Бунёдкор" стадионида старт олади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz