Қайднома

Қидирув

Хилма-хил натижаю, кўрсаткичлар

Хилма-хил натижаю, кўрсаткичлар

  17.05.2017 06:11
  0
  1788
Хилма-хил натижаю, кўрсаткичлар

Афонин ўйинда, Денисов эса дам олди. Россия чемпионати 28-турида икки футболчимиз майдонда ўзаро тўқнаш келиши мумкин эди. Зеро, «Локомотив» ўз майдонида «Оренбург»ни қабул қилди. Аммо москваликлар вакили Виталий Денисов бу сафар майдонга тушмади. «Оренбург» аъзоси Вадим Афонин эса  асосий таркибдан жой олиб, 58-дақиқага қадар тўп сурди. Натижага келсак, «темирйўлчилар» йирик ҳисобда ғалаба қозонишди - 4:0.

Финишга дуранг билан. БАА миллий чемпионати ҳам ниҳоясига етди. «Ал-Шабаб» клуби сўнгги турда «Ал-Ваҳда»ни қабул қилиб, 1:1 ҳисоби билан чекланди. Ҳамюртимиз Азиз Ҳайдаров мазкур ўйинда ҳам «Ал-Шабаб»нинг бошлан­ғич таркибида майдонга тушди ва тўлиқ вақт ҳаракатланди. «Шабаб» чемпионат давомида 30 очко тўплаб, 8-ўринни эгаллади. Азиз эса жамоасининг 22та ўйинида қатнашди, аммо унга гол уриш насиб этмади. БАА чемпионати якунига кўра, совриндорлар учлиги қуйидагича кўриниш олди: 1-ўрин - «Ал-Жазира», 2-ўрин - «Ал-Васл», 3-ўрин - «Ал-Аҳли».

Кримец қачон майдонга тушади? «Пекин Гуоан» мураббийлари Хитой чемпионати 9-тури доирасида «Янбян Фуде»га қарши кечган сафар ўйинида ҳам ҳамюртимиз Егор Кримецга эҳтиёж сезишмади. Умуман олганда, миллий жамоамиз ҳимоячиси жорий мавсум ҳали бирор марта майдонга тушмади. Ўйин натижасига келсак, пекинликлар ортга 2:1 кўринишидаги ғалаба билан қайтиб, ўз очколари сонини 14тага етказиб қўйишди. «Чанчун Ятай» эса сафарда пешқадам - «Гуанжоу Эвергранд»­га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Чанчунликлар шарафини ҳимоя қилаётган Анзур Исмоилов учрашувда тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди. Хитой супер-лигасидаги яна бир вакилимиз - Одил Аҳмедов «Шанхай СИПГ»нинг «Тянжин Теда» майдонидаги ўйинида тўлиқ вақт фаол тўп суриб, жамоа­сининг минимал ҳисобдаги ютуғига ҳисса қўшди.

Чемпионатда омадсизлик. Япония J-лигаси 11-тури «Жубило Ивата» ва Фозил Мусаев учун омадсиз келди. Зеро, ҳамюртимиз «Кавасаки Фронтале»га қарши кечган уй учрашувида тўлиқ 90 дақиқа ҳаракатланди ва клуби якунда 0:2 ҳисобидаги мағлубиятни тан олиб, чемпионат жадвалида 10-ўринга сурилди. Айтганча, «Жибило» бунгача Япония Лига кубоги 5-турида «Шимуцу» меҳмони бўлиб, ортга 4:2 ҳисобидаги ғалаба билан қайтганди. Тўғри, Мусаев бу учрашув «заявка»сига киритилмади.

Кубокда дадил одим. Ўзбекистон термаси ҳужумчиси Александр Гейнрихнинг жамоаси - «Ордабаси» Қозоғистон кубоги ярим финалига чиқди. Шимкентликлар чорак финал учрашувини «Жетису» майдонида ўтказиб, 1:0 ҳисобида устун келишди. Бироқ Гейнрих кетма-кет 3-учрашувда кўриниш бермади. Яна бир жуфтликда «Атирау» (Шавкат  Саломов жамоа­си) «Актобе»ни айнан 1:0 кўринишида енгди. Ҳамюртимиз жамоасининг бошланғич таркибида майдонга тушиб, танаффусда ўз ўрнини захира вакилига бўшатиб берди. Эътиборлиси, икки легионеримиз клуби Қозоғистон супер-лигаси 12-турида ўзаро тўқнаш келди. Яна бир томони, 2:2 ҳисобида тугаган ўйинда «Атирау» голларидан бири Саломов ҳисобига ёзилди, Гейнрих эса «Ордабаси» таркибида ниҳоят, майдонга тушди.

Иккисида ҳам салбий натижа. Россия премьер-лигаси йўлланмасини муддатидан аввал нақд қилган «Тосно» клуби биринчи дивизионнинг 36-турида «Тамбов» меҳмони бўлиб, 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Жамоа сафидаги Вагиз Галиу­лин бу сафар 65-дақиқага қадар ўйнади.  Бобур Давлатов эса «Нефтехимик»нинг «Тюмен»га қарши кечган сафар ўйинида тўлиқ вақт тўп сурди, аммо унинг жамоаси ҳам ютқазди - 0:2.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz