Қайднома

Қидирув

ОЧЛ 6-тур. Ғарибона якун…

ОЧЛ 6-тур. Ғарибона якун…

  18.05.2017 03:33
  0
  867
ОЧЛ 6-тур. Ғарибона якун…

ФАКТЛАР, РАҚАМЛАР, СТАТИСТИК КЎРСАТКИЧЛАР.

6-тур доирасидаги 16та ўйинда жами 57та гол урилди ва шулардан 7тасини бизнинг клублар қабул қилди - чинакамига ғарибона финиш. Қаранг, Эрон, Япония ва Хитойнинг 3тадан жамоаси нимчорак финалга йўл олди, корейслар эса худди олий лигамиз вакиллари каби барчани ажаблантиришди. Тўғри, сўнгги паллада ОЧЛга илинган «Жежу Юнайтед» кейинги раундга чиққан «К»-лигасининг ягона жамоаси бўлди.

«A» гуруҳи

*** «Ал-Аҳли» (БАА) клубининг африкалик легионери Асамоа Гьян вақтида Африка ва Европа клублари турнирларида ҳам қатнашган, лекин гол уролмаган. Унинг «сариқ қитъа»га келганига 5 йилдан ошди ва ОЧЛдаги голлари сони 19тага етди.

«B» гуруҳи

*** Аввалги мавсум Эрон чемпионатида ғолиб чиқиб, шов-шув кўтарган Ҳузистоннинг «Истиқлол» клуби ОЧЛ нимчорак финалига йўл очди. У бу борада «Лестер»ни эслатяпти. Зеро, Эрон чемпионатида атиги 7-ўринни банд этди. Демак, кейинги мавсумда бу жамоани халқаро майдонда кўрмасак керак.

*** «Ал-Жазира» ОЧЛда атиги 2 очко олган бўлса ҳамки, БААда чемпионликни муддатидан олдин расмийлаштирди. Қизиғи, жамоа ОЧЛдаги ўйинга қадар ички чемпионатнинг охирги 5та турида гол қўйиб юбормаганди.

«C» гуруҳи

*** «Бунёдкор»нинг ОЧЛдаги умумий статистикаси янада ёмонлашди: 81та ўйин, 27та ғалаба, 22та дуранг, 32та мағлубият. Тўплар нисбати: 90-104. Жамоа хусусан, 5-марта 0:3 ҳисобида енгилди (барчаси сафарда). «Бунёдкор»нинг турнирдаги энг йирик мағлубияти 2009 йили «Ал-Иттифоқ» майдонида қайд этилганди - 0:4.

*** «Зоб-Оҳан» 2016 йилнинг март ойидан буён илк марта кетма-кет 2та ўйинда гол уролмади. Форслар ўшанда «Бунёдкор» ва «Лаҳвия» билан ўйинларда 0:0 ҳисобини қайд этишганди.

*** «Ал-Айн» плеймейкери Умар Абдулраҳмон жорий мавсум 5та гол уришдан ташқари, яна 5тасига ҳаммуаллифлик қилди. Самарали узатмалар сони бўйича кейинги яхши натижа Родриго Табата («Ал-Райян») ва Кенго Накамура («Кавасаки Фронтале»)га тегишли - 4тадан «пас».

«D» гуруҳи

*** «Пирузи» ҳужумчиси Меҳди Тареми ОЧЛда илк марта «хет-трик»­ка эришди. Бу жорий мавсум ҳисобидан 2-«хет-трик»дир. ОЧЛда Эрон клублари футболчилари қайд этган «хет-трик»лар: Чимба («Фулад», 2014 йил); Имон Зайд («Пирузи», 2012 йил), Расул Хатиби («Сепаҳон», 2005 йил); Муҳсин Баятиния (ПАС, 2005 йил).

«E» гуруҳи

***  ОЧЛ гуруҳ босқичида 3-марта иштирок этган «Брисбен Роар» аввалги уринишларида бўлгани каби яна  кейинги босқичга чиқолмади. Жамоанинг жорий мавсум урган 4та голидан 3тасига ҳужумчи Жейми Макларен муаллифлик қилди.

«F» гуруҳи

*** Андре Виллаш-Боаш «Шанхай СИПГ»нинг «Вестерн Сидней»га қарши ўйинида легионерлардан фақат Одил Аҳмедов ва Элкесонни майдонга туширди.

«G» гуруҳи

*** «Гуанжоу Эвергранд» ҳужумчиси Рикардо Гоулартнинг ОЧЛдаги статистикаси: 26та ўйин (2147 дақиқа), 15та гол. Бразилиялик футболчи мазкур клуб учун жами 103та ўйинда 66та гол урган. Хитой гранди уни 2015 йил бошида 15 млн. еврога сотиб олиб, 4 йиллик шартномани расмийлаштирганди.

*** «Кавасаки Фронтале» 2014 йилнинг 19 мартидан буён гуруҳ босқичида мағлубият нималигини билмаяпти. Японлар ўшанда «Вестерн Сидней» майдонидан 0:1 ҳисоби билан қайтишганди. Эътиборлиси, «Кавасаки» 2007 йили ҳам гуруҳ босқичини мағлубиятсиз якунлаганди: 5та ғалаба, 1та дуранг. Аммо чорак финалда гол қўйиб юбормаган бўлсада, кейинги босқичга чиқолмаган, яъни пенальтилар сериясида омадсизликка йўлиққанди.

«H» гуруҳи

*** «Жиангсу Сунин» жорий мавсум гуруҳ раундида энг кўп ғалабага эришган жамоа бўлди. Қизиғи, хитойликлар атиги 9та гол урган ҳолда, 5та ўйинни ўз фойдаларига ҳал қилишди.

«Садоқат тимсоли». Кенго Накамура. 1980 йилнинг 31 октябрь куни Кодайра музофоти (Токио мегаполиси)да туғилган. Бўйи - 175 см., вазни - 66 кг. Чуо университети инглиз санъати факультетида таҳсил олиб, бакалавр даражасига эришган. Марказий ярим ҳимоячи. 2003 йилдан буён «Кавасаки» сафида. 2009, 2010 ва 2014 йиллар мавсумида ҳам ОЧЛда иштирок этганди. Турнирда жами 25та ўйин ўтказиб, 5та гол урган ва 2та сариқ карточка олган. ЖЧ-2010 ва Конфедерациялар кубоги-2013да қатнашган. Жорий мавсум асосан ўткир узатмалари билан ажралиб турди. 2016 йили Япониянинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинган.

Тўпурарлар: 6та - Меҳди Тареми («Пирузи»); 5та - Алан («Гуанжоу Эвергранд»), Марат Бикмаев («Локомотив»), Умар Абдулраҳмон («Ал-Айн»), Рафаэль да Сильва («Урава Редс»).

1|8 ФИНАЛ

«Ғарб» минтақаси

22 май (душанба)

«ИстиҚлол» (Эрон) - «Ал-Айн» (БАА)

«Ал-Аҳли» (С.Арабистони) - «Ал-Аҳли» (БАА)

23 май (сешанба)

«ИстиҚлол» Ҳ. (Эрон) - «Ал-Ҳилол» (С.Арабистони)

«Пирузи» (Эрон) - «Лаҳвия» (Қатар)

------------------------------------------------------------------------------------------------------

«Шарқ» минтақаси

23 май (сешанба)

«Муангтонг Юнайтед» (Таиланд) - «Кавасаки Фронтале» (Япония)

«Гуанжоу Эвергранд» (Хитой) - «Кашима Антлерс» (Япония)

24 май (чоршанба)

«Шанхай СИПГ» (Хитой) - «Жиангсу Сунин» (Хитой)

«Жежу Юнайтед» (Ж.Корея) - «Урава Редс» (Япония)

Минтақа ва миллий чемпионатлар бўйича

«Ғарб» минтақаси клублари 6-турда 32та, «Шарқ» вакиллари эса 25та гол уришди. Ж.Корея жамоалари 3та ғалаба ва 1та мағлубият қайд этди - энг яхши кўрсаткич. Гуруҳ босқичида ютқазмаган клублар: «Лаҳвия», «Ал-Айн» (БАА), «Ал-Ҳилол», «Гуанжоу Эвергранд», «Кавасаки Фронтале».

Захира ўриндиғи вакиллари голлари

Турнирда урилган жами голлардан 9,90 фоизи (303та 30таси) захира футболчилари ҳисобига тўғри келди.

5та

«Урава Редс»: Рафаэль да Сильва - 4та, Шинзо Короги

4та

«Сувон Самсунг»: Жонатан да Сильва - 3та, Ким Жонг Ву

2та

«Аделаида Юнайтед»: Эли Бабалж, Марк Очиенг

«Ал-Ваҳда»: Исмоил Матар, Халил Иброҳим

«Истиқлол» Ҳ.: Салмон Баҳрони, Меҳди Зобайди

«Ульсан Хюндай»: Ли Жонг Хо, Ким Йонг Жин

1та

«Ал-Аҳли» (БАА): Амир Фаҳад

«Ал-Айн»: Иброҳим Диаки

«Ал-Ҳилол»: Муҳаммад ал Шлхуб

«Ал-Райян»: Серхио Гарсия

«Бунёдкор»: Шаҳзод Нурматов

«Зоб-Оҳан»: Муртазо Табризи

«Лаҳвия»: Юссуф Мсакни

«Ал-Фотиҳ»: Али Аҳмад

«Жежу Юнайтед»: Фредерик Менди

«Кашима Антлерс»: Риота Нагаки

«Сеул»: Деян Дамьянович

«Кавасаки Фронтале»: Тацуя Хасегава

«Вестерн Сидней»: Жошуа Сотирио

Фикрат тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz