Қайднома

Қидирув

«Реал» чемпионат тақдирини деярли ҳал қилди

«Реал» чемпионат тақдирини деярли ҳал қилди

  18.05.2017 06:14
  0
  976
«Реал» чемпионат тақдирини деярли ҳал қилди

Испания чемпионатининг қолдирилган 21-туридан ўрин олган «Сельта» – «Реал» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда1:4 ҳисоби қайд этилиб, мадридликларнинг ғалабаси билан тугади.

Учрашувнинг 10-дақиқасида Криштиано Роналду Исконинг узатмасидан сўнг  тўпни дарвозага жойлаб қўйди ва жамоасини олдинга олиб чиқди. Голдан сўнг ўйин ташаббуси аста-секин мезбонлар томонига ўтди ва «Сельта» бўлим охиригача кўплаб хавфли ҳужумлар уюштирди. Айниқса, виголиклар клуби ҳужумиси Яго Аспас ҳар бир вазиятда фаол бўлди.

Иккинчи бўлим дебютида мадридликлар қарши ҳужумдан унумли фойдаландилар. Майдон марказида тўпни қабул қилиб олган Иско шериги Роналдуни рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқариб берди, Криштиано эса дарвозанинг яқин бурчагини нишонга олишда адашмади ва ўйиндаги дублини нишонлади.

Учрашувнинг 62-дақиқасидан бошлаб майдон эгалари ўнта бўлиб қолдилар. Яго Аспас жарима майдончаси ичида симуляция ишлатгани учун ҳакам томонидан иккинчи сариқ карточкага лойиқ кўрилди ва майдондан четлатилди. Бунинг устига бош ҳакам бироз ўтиб, «Сельта»нинг ёрдамчи мураббийини ҳам майдондан четлатди.

Учрашувнинг 69-дақиқасида Иско майдон маркази яқинида хатога йўл қўйди ва «Сельта» ҳужумчиси Гвидетти ҳисобни қисқартиришга эришди. Бироқ орадан бир дақиқа ўтиб Карим Бензема Марселонинг тўп узатишидан сўнг орадаги фарқни яна оширишга эришди.

Тони Крооснинг 88-дақиқадаги голи учрашувдаги охиргиси бўлди.

Шундай қилиб, ушбу ғалабадан сўнг «Реал» ўз очколари сонини 90 тага етказиб олди ва мусобоқа жадвалида «Барселона»ни (87) қувиб ўтди.

Испания чемпионат, 21-тур

Сельта – Реал Мадрид 1:4 (0:1)

Голлар: 0:1 – 10 Роналду, 0:2 – 48 Роналду, 1:2 – 69 Гвидетти, 1:3 – 70 Бензема, 1:488 Кроос.

Сельта – Альварес, Кабраль, Кастро, Ронкалья, Мальо, Эрнандес, Хосабед (Диас, 72), Систо (Диоп, 80), Васс, Гвидетти (Бовю, 86), Аспас.

Реал Мадрид – Навас, Марсело, Рамос, Данило, Варан, Кроос, Модрич, Каземиро (Ковачич, 71), Иско (Васкес, 84), Бензема, Роналду (Асенсио, 84).

Огоҳлантиришлар: Каземиро (30), Аспас (38), Кастро (64), Гвидетти (66), Мальо (73), Эрнандес (85), Рамос (85).

Четлатиш: Аспас (62).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz