Қайднома

Қидирув

«Арсенал» Толиссо учун «Ювентус» билан курашади

«Арсенал» Толиссо учун «Ювентус» билан курашади

  20.05.2017 23:41
  0
  817
«Арсенал» Толиссо учун «Ювентус» билан курашади

Лондонинг «Арсенал» клуби «Лион» футболчиси Корентен Толиссо билан қизиқмоқда. Mirror хабарларига кўра, клуб ёзги трансферлар ойнасида биринчилардан бўлиб шу футболчини таркибга жалб қилмоқчи.

Фақат «канонирлар» бу футболчини қўлга киритиши учун «Ювентус» билан кураш олиб боришига тўғри келади. Туринликлар бу футболчини деярли бир йилдан бери кузатиб келишмоқда ва Толиссо уларнинг ҳам ёзги мақсадларидан.

Корентеннинг трансфер нархи 30-35 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. 22 ёшли хавбек жорий мавсум ўзи қатнашган барча турнирларда 46 бора майдонга тушган бўлиб, 14 гол ва 6 голли пасга муаллифлик қилган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz