Қайднома

Қидирув

«Арсенал»ни Алишер Усмоновга сотишмади

«Арсенал»ни Алишер Усмоновга сотишмади

  20.05.2017 16:45
  0
  1082
«Арсенал»ни Алишер Усмоновга сотишмади

Англиянинг “Арсенал” жамоаси ҳўжайини Стэн Кронке, клубнинг тўлиқ акцияларини айни пайтда Россияда фаолият олиб борадиган миллиардер Алишер Усмоновга тўлиқ сотишдан бош тортди. Бу ҳақда “Mirror” нашри хабар бермоқда.
 
Маълум бўлишича, Стэн Кронке Усмоновга “Арсенал”даги фаолиятини тўлиқ якунлаш нияти йўқлигини билдирган. Батафсил маълумотларни билиш учун юзланган нашр ходимлари Алишер Усмонов вакилларидан воқеага боғлиқ тўлиқ маълумотларни ола билишмаган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ клуб акцияларининг тўлиқ миқдори 1,3 миллиард долларга тенглаштирилаётган эди.

Қўшимчасига, “Арсенал”нинг 30 фоиз акциялари Алишер Усмоновга тегишли ҳисобланади. Шунингдек, Стэн Кронке клубнинг 67 фоиз акцияларига эгалик қилади.


Манба: www.mirror.co.uk


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz